RU

Последние новости

17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  0 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  3 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  4 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  19 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон Ироқни ортда қолдириб, Осиёнинг олтинчи жамоасига айланди Новости

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон Ироқни ортда қолдириб, Осиёнинг олтинчи жамоасига айланди

Рейтинг апрель ойининг бошида янгиланади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикасини ўз майдонида 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур ғалаба Тимур Кападзе шогирдларига турнир жадвалида 3 очко билан бир қаторда ФИФА рейтингида 7 очко олиб келди. Бунинг натижасида "оқ бўрилар" Ироқни ортда қолдирди ва бир поғона юқорилаб, 57-ўринга кўтарилиб олди. 

Ироқ эса ўзидан пастроқда жойлашган Кувайт билан дуранг ўйнаши оқибатида ФИФА рейтингида салкам 7 очкони бой берди ва икки поғона пастлаб, 58-ўринга тушиб кетди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ОФКнинг энг кучли олтинчи жамоасига айланди.

Марказий Осиё мамлакати навбатдаги учрашувни 25 март куни Эронга қарши ўтказади. Мазкур беллашувдаги муваффақият жамоага яна 17 очко тақдим этиши мумкин. Мағлубият эса яна Ироқни ўтказиб юборишга сабаб бўлиши мумкин. "Месопотамия шерлари" эса Фаластин майдонида ғалаба қозониш орқали ўз ўрнига қайтишга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА рейтинги расман апрель ойининг бошларида янгиланади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика