RU

Последние новости

23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  1 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  7 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  0 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  76 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  17 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  4 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  3 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7

ФИФА миллий жамоада 100 ва ундан кўп ўйин ўтказган футболчиларни эълон қилди. Улар орасида беш нафар ҳамюртимиз бор Новости

ФИФА миллий жамоада 100 ва ундан кўп ўйин ўтказган футболчиларни эълон қилди. Улар орасида беш нафар ҳамюртимиз бор

ФИФА расмий сайти миллий терма жамоаларда энг кўп майдонга тушган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

ФИФА бу рўйхатни тузишда авваламбор терма жамоаларнинг ФИФА байроғи остида ўтадиган ўйинлари, шунингдек Олимпиада учрашувларига (саралаш баҳслари ҳам инобатга олинган) эътибор қаратган. 

Мазкур рўйхатнинг биринчи ўрнида малайзиялик собиқ футболчи Со Чин Анн турибди. Бу футболчи Малайзия миллий терма жамоаси сафида 1969 - 1984 йиллар оралиғида жами 195та ўйин ўтказган. Иккинчи ўринда қувайтлик Бадр Ал Мутва 185 ўйин билан бораётган бўлса, учинчи ўринни мисрлик Аҳмад Ҳассан 184 ўйин билан эгаллаб турибди. 

Рўйхатдан беш нафар ўзбекистонлик футболчилар ҳам ўрин олди. Кетма-кетликда санайдиган бўлсак, миллий терма жамоамизда энг кўп учрашув ўтказган футболчи бу - Сервер Жепаров. Жепаров ҳисобида 127та ўйин бор. Осиёнинг икки бор "Энг яхши футболчиси" деб топилган Жепаров 2002 - 2017 йиллар оралиғида шундай натижа қайд этган.  

Сервер Жепаров - 127 ўйин (2002-2017 йиллар)

Тимур Кападзе - 117 ўйин (2002-2015 йиллар)

Одил Аҳмедов - 108 ўйин (2007-2021)

Игнатий Нестеров - 105 ўйин (2002-2019)

Анзур Исмоилов - 102 ўйин (2007-2019)


ФИФА тақдим этган рўйхатда машҳурлар кўп. Қуйида 150 ва ундан кўп ўйинларда иштирок этган асосий футболчиларни келтириб ўтамиз. 

Серхио Рамос (Испания) - 180 ўйин (2005-2021)

Криштиану Роналду (Португалия) - 179 ўйин (2003-2021)

Муҳаммад Ал Деайя (Саудия Арабистони) - 178 ўйин (1993-2006)

Жанлуиджи Буффон (Италия) - 176 ўйин (1997-2018)

Амир Шафи (Иордания) - 171 ўйин (2002-2021)

Икер Касильяс (Испания) - 167 ўйин (2000-2016)

Сами Ал Жабер (Саудия Арабистони) - 156 ўйин (1992-2006)

Лэндон Донован (АҚШ) - 155 ўйин (2000-2014)

Ясухито Эндо (Япония) - 152 ўйин (2002-2015)

Ҳассан Ал Ҳайдос (Қатар) - 152 ўйин (2008-2021)

Лионель Месси (Аргентина) - 151 ўйин (2005-2021)

Лотар Маттеус (Германия) - 150 ўйин (1980-2000)

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика