ФИФА “Машъал”га нисбатан трансфер тақиқи белгилади
10 авг 2022 12:40
Новости
ФИФА “Машъал”га нисбатан трансфер тақиқи белгилади
Жорий йилнинг 11 апрел куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси “Машъал” футбол клуби ва унинг нигериялик собиқ футболчиси Ифеани Ифеани ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган эди.
Унга кўра, “Машъал” футбол клуби футболчи олдидаги зиммасига белгиланган қарздорлик ва жарима тўловларини 45 кун мобайнида тўлаш мажбурияти юклатилган. Агар мазкур мажбуриятлар клуб томонидан ўз вақтида бажарилиши таъминланмаса, клубга нисбатан миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилиши ҳақида огоҳлантириш берилган.
Бироқ клуб бу борада хабардор этилган бўлса-да, ушбу низоли вазиятни ҳамон ҳал этмаган. Шу муносабат билан, ФИФА бугундан эътиборан “Машъал” футбол клубига нисбатан трансфер тақиқи белгилади.
Ифеани Ифеани: “Машъал” уч ярим ойлик маошларимизни бермаган”
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии