RU

Последние новости

23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  0 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  23 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  1 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  6 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2

ФИФА кунларидан ким қандай фойдаланди? Новости

ФИФА кунларидан ким қандай фойдаланди?

Сентябрь ойидаги ФИФА кунлари ортда қолди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларида Жанубий Кореяга сафар уюштириб, Камерун ва Коста Рика билан ўйнаб қайтди. Ҳар икки жамоанинг жаҳон чемпионатига чиққанини ҳисобга олсак, бу жамоаларга қарши майдонга тушиш кони фойда бўлди. 

ФИФА кунларидан Осиёнинг бошқа жамоалари ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. Албатта, эътибор биринчи навбатда ЖЧ-2022да қатнашадиган терма жамоалар ўйинига қаратилди. Хабарингиз бор, Қатарда бўлиб ўтадиган мундиалда Осиё шарафини олтита терма жамоа ҳимоя қилади.

Мезбон Қатардан ташқари Австралия, Эрон, Япония, Жанубий Корея ва Саудия Арабистонининг қандай ўйин намойиш этиши кўпчиликка қизиқ бўлади. ФИФА кунларида олтита терма жамоа ҳам иккитадан ўйин ўтказди.

АВСТРАЛИЯ

Грэм Арнольд бошчилигидаги Австралия терма жамоасининг ҳар икки ўртоқлик учрашуви Янги Зеландия билан кечди. Брисбен шаҳридаги марказий стадионда ҳам, Оклэндда бўлиб ўтган иккинчи беллашувда ҳам Австралия рақибидан устун келди. Эътиборлиси, бу баҳсларда "кенгурулар" ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. 

22 сентябрь. Австралия - Янги Зеландия 1:0

Гол: Авер Маабил

25 сентябрь. Австралия - Янги Зеландия 2:0

Голлар: Митчел Дюк, Жэйсон Каммингс.


ЭРОН

ЖЧга пухта тайёргарлик кўришни мақсад қилган Эрон Австрияда йиғин ўтказиб, йиғин доирасида Уругвай ва Сенегалга қарши баҳс олиб борди. Бу ўйинларда форслар бир ғалаба ва бир дуранг қайд этишди. Карлуш Кейруш шогирдлари Уругвайдан кичик ҳисобда устун келиб, Сенегал билан 1:1 ҳисобини қайд этишди. 

23 сентябрь. Эрон - Уругвай 1:0

Гол: Меҳди Тареми

27 сентябрь. Эрон - Сенегал 1:1

Гол: Сардор Азмун


ЯПОНИЯ

Япония терма жамоаси аввалига АҚШ билан ўйнаб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Сўнгра Эквадорга қарши баҳсда ҳисоб очилмади. Бу ўйинларда Япония ўз дарвозасидан гол ўтказмади. 

23 сентябрь. Япония - АҚШ 2:0

Голлар: Даичи Камада, Каору Митома.

27 сентябрь. Япония - Эквадор 0:0


ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

Жанубий Корея ҳар икки ўртоқлик учрашувини ўз майдонида ўтказиб, дастлаб Коста Рика билан дуранг қайд этди. Сўнгра Камерун терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу беллашувларда кореяликлар етакчиси Сон Хёнг Мин ўзини кўрсатиб, рақиблар дарвозасига биттадан тўп киритди. Ўз тарихида кетма-кет 10-марта жаҳон чемпионатида қатнашадиган Жанубий Корея мундиалга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. 

23 сентябрь. Жанубий Корея - Коста Рика 2:2

Голлар: Хванг Хи Чан, Сон Хёнг Мин. 

27 сентябрь. Жанубий Корея - Камерун 1:0

Гол: Сон Хёнг Мин


САУДИЯ АРАБИСТОНИ

Сентябрь ойидаги ўқув-машғулотларни Испанияда олиб борган Саудия Арабистони терма жамоаси Эквадор ва АҚШга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, ҳар иккала баҳсни 0:0 ҳисобида якунлади. Бу ўйинларда Эрве Ренар шогирдлари орасида рақиб дарвозасига тўп киритадиган футболчи топилмади.

23 сентябрь. Саудия Арабистони - Эквадор 0:0

27 сентябрь. Саудия Арабистони - АҚШ 0:0


ҚАТАР

Қатар имкон бўлди дегунча фақат кучлилар билан ўйнаяпти. Бу эса мундиал пайти фойда берса ажаб эмас. Австрияда машғулот олиб борган қатарликлар Канада ва Чилига қарши майдонга тушишди. Қатар биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, Чили билан баҳсда дуранг қайд этди.

23 сентябрь. Қатар - Канада 0:2

27 сентябрь. Қатар - Чили 2:2

Голлар: Акрам Афиф, Ҳассан Ал Ҳайдос


ЎЗБЕКИСТОН

Шу ўринда Ўзбекистон терма жамоасига ҳам тўхталмасак бўлмайди. Келаси йил бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига ҳозирлик кўраётган терма жамоамиз Жанубий Кореяда иккита ўйин ўтказиб қайтди. Камерунни ишонч билан мағлуб этганимиз қанчалик қувонтирган бўлса, Коста Рика билан баҳснинг охирида ўтказиб юборилган иккита гол ва якуний мағлубият дилни шунчалик хира қилди. 

Лекин барибир ЖЧга чиққан жамоалар билан ўйнаганимиз яхши бўлди. Бундай беллашувлар доим дарс беради. Ва муҳими, бу ерда натижа эмас, балки жамоанинг қандайлигини кўриб олиш. Кўрдик, Элдор Шомуродов терма жамоани анча соғинибди. У ҳар икки беллашувда борини бериб ҳаракат қилди. Ўртоқлик ўйинларидан энг кўп хулоса чиқарадиган киши бош мураббий Сречко Катанецдир. Словениялик мураббий ҳозирча чакки иш олиб бормаяпти. 

23 сентябрь. Камерун - Ўзбекистон 0:2

Голлар: Ҳожимат Эркинов, Остон Ўрунов.

27 сентябрь. Ўзбекистон - Коста Рика 1:2

Гол: Элдор Шомуродов

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика