Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"
17 окт 23:18
Новости


Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"
- Ўйинни жуда ёмон бошладик, ғалати гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик жамоа ўзига келиб улгурмасидан иккинчи голни қўйиб юбордик. 15 дақиқалар вақт мобайнида кўп хато қилдик. Кейин ўйин сокинлашди. Ўша хатолар ўйиннинг боришига таъсир қилди. Бизнинг ўйинга қайтишимизга гол етишмади. Умуман олганда вазиятлар яратдик, бироқ бизда вазиятлардан фойдаланиш жиҳати оқсамоқда.
Иккинчи бўлим олдидан бир қатор ўзгаришлар қилдик, яхшироқ ўйнадик ва агрессив ҳаракат қилдик. Дарвоза ёнига борганда бизга совуққонлик етишмади, қаердадир зарба ноаниқ кетди, қаердадир дарвозабон қайтарди, қаердадир ҳимоячилар зарба йўлига тўғаноқ бўлишди. Ушбу жиҳатда бизда етишмовчиликлар бор. Биз ҳужумдаги ўйинимизни яхшилашимиз керак, - деди Февзи Давлетов.
Похожие новости

Комментарии
ам эринг йокми хД