RU

Последние новости

05:48EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум  6 03:42ЕЧЛ. "Ювентус" камбэк остонасида вазифани уддалай олмади, "Галатасарой" 1/8 финалда!  14 03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  11 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  7 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  63 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  7 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  24 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  2 00:01ЕЧЛ. "Реал" - "Бенфика" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  15 23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  2 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  1 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  6 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  2 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1

Февзи Давлетов: “Мағлубиятга лойиқ эмасдик” Новости

Февзи Давлетов: “Мағлубиятга лойиқ эмасдик”

Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган “Андижон” - “Сурхон” учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Учрашув давомида ўйин назорати биз томонимизда бўлди. Майдон ҳолати оғир эди, бироқ шундай бўлса ҳам биз вазиятлар яратишга интилдик. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам етарлича имкониятларимиз бўлди. Масалан Асилбек Жумаевнинг вазияти биз учун ижобий тугаганида балки ғалаба қозониб кетишимиз ҳам мумкин эди. Пенальтилар серияси бу - лотерея, омад ким томонда бўлса, ўша ғолиб чиқади.

- Пенальтилар серияси учун дарвозабонни сиз танладингизми?

- Ҳа, икки кун машғулотлар давомида эҳтимолий пенальтилар серияси бўйича ҳам ишладик. Ким тайёр бўлса, ўша футболчига имконият берамиз.

- “Навбаҳор” билан ўйиндан фарқли равишда бугун ротацияларни амалга оширдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Биз дастлаб “Пахтакор” ва кейин “Навбаҳор” билан ўйнадик. Чарчоқлар бўлиши табиий. Позициялар бўйича турли футболчиларни синовдан ўтказаяпмиз. “Навбаҳор”га қарши ўйинда у қадар ёрқин ўйнамагандик. Бугунги учрашувда эса мағлубиятга ҳақли эмасдик деб ўйлайман. Шунақаси ҳам бўлиб туради.

- Кубок финалида “Андижон” ва “Навбаҳор” ўйнайди, водий дербиси. Бу учрашув ҳақида фикрингиз?

- Кучлиси ғалаба қозонсин.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика