RU

Последние новости

19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  1 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  2 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  9 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  4 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  5 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7

Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз" Новости

Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"

Суперлиганинг 9-тури доирасида "Динамо"га қарши ўйиндан кейин "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқалигини яхши ўтказдик. Айнан 20-дақиқадан кейин биз позицион ҳимояда хатолар қилишни бошладик. Голни жуда осон ўтказиб юбордик. Марказий чизиқдагилар ва ҳимоядагилар охиригача ўйнай олишмади. Кейинчалик ўйинни тенглаштира олдик, лекин ҳужумда бизда якунлаш сифати етишмаяпти. Иккинчи бўлимда биз ҳам рақиблар ҳам очиқ ўйин намойиш қилишди, бу мухлисларга ҳам ёқди. Кўп вазият яратяпмиз, бироқ ундан фойдаланишда жуда ёмон ўйнаяпмиз. 

- "Сурхон" узоқ вақт давомида Тошкентда ўйинларини ўтказди. Ушбу мавсумга келибгина жамоа Сурхондарёга қайтди. Стадион, стадион ёнида қароргоҳ қуриб битказилди. Бу жамоани бирдам қилишда ва натижаларга таъсир ўтказа оладими?

- Албатта, бу табиий. Ҳали жамоада қилинадиган ишлар бор. Футболчиларнинг руҳий ҳолати унчалик яхши эмас. Бу жамоанинг ички муаммолари, лекин ҳозирча буни биз ҳал қила олмаймиз. Ҳатто шундай қийинчиликларга қарамасдан йигитлар характер кўрсата олишди. Умид қиламанки, келгусида бу муаммолар бартараф қилинади.

- Бунга қадар жамоада Жаҳонгир Абдусаломов сардор эди. Сўнгги пайтларда эса сардорлик боғичи Беҳзод Шамсиевга топширилмоқда. У етакчи сифатида жамоани олдинга бошлашга тайёрми?

- У ҳозир ҳимояда етакчи футболчи. Сардорлик боғичи муҳокама қилинмайди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика