Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"
20 ноя 19:05
Новости
Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"
Суперлиганинг 29-тури доирасидаги "Сурхон" – ОКМК (0:0) учрашувидан кейин термизликлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди.
"Бу баҳс қийин ўтишини билардик. Шу сабабли йигитлардан максимал эътиборли бўлишни талаб қилдик. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бир хил ўйин намойиш қилдик.
Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди. Бир ёки икки вазият яратилиши мумкин холос. Ўша вазиятлардан фойдалана олмадик.
Ўйинда шундай паллалар бўлдики, биз гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди. ОКМК ўшанда бизни кечирди. Умуман олганда, йигитлар баҳсни ёмон ўтказишмади.
Бизда ҳолат унчалик яхши эмасди, чунки ярим жамоа касал эди, икки футболчимиз термалардан қайтиб келди. Умуман олганда, ёмон эмас. Йигитларга раҳмат айтаман ва энди "Бухоро"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", – деди Давлетов.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии