RU

Последние новости

00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  0 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  14 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17

Февзи Давлетов: "12 та бурчак зарбаси ижро этди, 20 га яқин зарбалар бердик, аммо вазиятдан фойдаланиш борасида оқсадик" Новости

Февзи Давлетов: "12 та бурчак зарбаси ижро этди, 20 га яқин зарбалар бердик, аммо вазиятдан фойдаланиш борасида оқсадик"

Суперлига 7-тур доирасидаги "Машъал" — "Сурхон" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Кутганимиздек, "Машъал" бугун майдонда иккинчи рақам остида ҳаракат қилди. Рақиб жарима майдончасига киришга ҳаракат қилган ҳолда, кўп ҳужумлар қилдик, аммо бизга бирозгина агрессивлик етишмади. Ўйиндан кейин статистикага қарадим: 12та бурчак зарбаси тепдик, 20га яқин рақиб дарвозаси томон зарба бердик. Аммо, вазиятдан фойдаланиш бобида оқсадик.


— Ўзингиз айтганингиздек, жуда кўп бурчак зарбалари ижро этдинглар. Аммо, жарима майдончасида улардан фойдаланиш учун бўйдор ўйинчилар етишмадими?

— Бу борада ишлаймиз. Бугун аниқлик етишмади. "Машъал" ўз ҳаракати сабаб бизга яхши ҳужумларни амалга оширишга тўсқинлик қилди. Иккинчи қаватда ўйнай оладиган ўйинчиларимиз бор. "Машъал" иккинчи бўлимда ҳам ҳимояга эътиборини қаратди ва биз учун зоналарни ёпиб қўйди.

— "Сурхон" "Навбаҳор" ва "Андижон"га қарши яхши ўйин кўрсатди, аммо "Хоразм" ва бугунги "Машъал"га қарши ўйинда кўнгилдагидек ҳаракат қилмади. Ўйин танлаб тайёргарлик кўрилмоқдами?

— Ҳар бир жамоанинг ўз ўйин услуби бор. Тўлиқ ҳимоядан ўйнаш ва қарши ҳужумларга урғу бериш "Машъал"га хос жиҳат бўлса керак. Қарши ҳужумлардан бири берилган зарба яхшиямки дарвоза устунига тегди, акс ҳолда ҳисобни тенглаштириш жуда қийин бўлган бўларди. Кузда жамоаларнинг асл ҳолатини кўриб оламиз.



— "Сурхон"да ҳар ўйинда гол уриш учун яхши имкониятлар бўлмоқда. Нега жамоада имкониятлар бўлиб турган пайти ўйиндан келиб чиқиб иккита марказий ҳужумчи билан ҳаракат қилишни танламайди?

— Биз керак бўлса учта ҳужумчи билан ўйнаймиз. Достон Турсунов ҳам ҳужумда ўйнаши мумкин, фақат бироз орқароқда. Ўтган мавсумда ҳам бундай нарсаларни синаб кўрганмиз. Бунга асосан дуранг ёки мағлубият ҳолатида қўл урганмиз. Абдуғофур Ҳайдаров ҳозирча тўлиқ ўйнашга тайёр эмас. У ўз формасини тиклаб олиши керак, ҳозирда унинг майдондаги вақтлари 15-20 дақиқани ташкил қилади. Вингерлар бугун ўз имкониятларидан фойдаланиши керак эди. Асилбек Жумаев қанотдан марказга ўтганди, аммо рақиб буни билган ҳолда унга қарши чора кўрди.

— 29 апрелда Ўзбекистон кубоги доирасида ўз уйида ўйин ўтказади. Шунингдек, 8 майда Суперлига доирасида "Пахтакор" Термизга келади. Бу ўйин мухлислар учун қандай ўтади деб ўйлайсиз?

— Менимча ҳамма келади деб ўйлайман. Жамоамизнинг қандай ўйин кўрсатиши Кубокдаги баҳсга боғлиқ. "Динамо"га қарши ўйинни биринчи ўтказиб олайлик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика