Фернандо Йерро: “Черчесовнинг фикрини ўқий олмайман”
01 июл 2018 09:51
Новости
Фернандо Йерро: “Черчесовнинг фикрини ўқий олмайман”
Испания терма жамоаси бош мураббийи Фернандо Йерро бугун Россияга қарши ўтказиладиган 1/8 финал учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Россия сафида яхши савияда ўйнай оладиган футболчилар етарли. Баланд бўйли футболчиларни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Мезбонлар ранг-баранг футбол намойиш этишади. Уларнинг заиф томонларини топишимиз ва шу томондан жазолашимиз керак.
Россияга қарши Санкт-Петербургда ўтказган ўртоқлик учрашувимизда катта босим остида ўйнашимизга тўғри келганди. Ўша учрашув билан таққослаганда, россиялик футболчилар мундиалда умуман бошқача ўйин намойиш этишяпи.
Балки, улар тактикани ўзгартиришар, майдон марказида кучли прессингни юзага келтиришар. Афсуски, мен Станислав Черчесовнинг миясидаги фикрини ўқий олмайман”, - деди Йерро.

Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии