Феликс Санчес Қатар терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди
31 дек 2022 11:37
Новости
Феликс Санчес Қатар терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди
Қатар футбол ассоциацияси матбуот хизмати Феликс Санчеснинг терма жамоа бош мураббийлигидан кетганини хабар қилди.
"Биз биргаликда Қатар футболи тарихида абадий қоладиган кўплаб ақлбоварқилмас вазиятларга тўла йилларни ўтказдик. Ҳаммаси учун раҳмат, мистер Санчес!", — дейилади хабарда.
Санчес Қатар миллий жамоасида 2017 йилдан бери ишлаётганди. 47 ёшли испаннинг битим муддати 2022 йилнинг 31 декабрига қадар мўлжалланганди. Томонлар шартномани узайтирмасликка қарор қилишди.
Қатар терма жамоаси мутахассис қўл остида 2019 йилда Осиё кубогида ғалабага эришди.
Қатар терма жамоаси ўз уйида ўтган ЖЧ-2022да плей-оффга чиқа олмади (гуруҳда учта мағлубият).

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии