RU

Последние новости

01:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Лилль" ва ПСВ — "Арсенал" ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:00ЕЧЛ. "Реал" ва "Атлетико" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  30 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  3 00:52Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  3 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  212 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  23 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  4 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5 19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  1 19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  3 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0

Феликс Санчес: "Ноодатий об-ҳаво бизга ноқулай келди" Новости

Феликс Санчес: "Ноодатий об-ҳаво бизга ноқулай келди"

Ўзбекистон - Қатар (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида қатарликлар бош мураббийи Феликс Санчес ўз фикрларини билдирди.

- "Бугунги ўйин жамоамиз учун қийин ўтди. Биринчи бўлимда жамоамиз нисбатан яхшироқ кўринди. Аммо танаффусдан сўнг хатоларга йўл қўйдик. Айниқса ўтказиб юборилган голдан сўнг диққатни жамлашда қийналдик. Натижада ўйинимиз қовушмади. Шунингдек, мазкур ўйин ноодатий об-ҳавода ўтди. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Тўғри, ўтган ўйинда Эквадор терма жамоасига дарвозасига 4 маротаба йўл топиб, ғалаба қозонгандик. Бугун эса битта ҳам гол уролмадик. Ҳар бир ўйин алоҳида тарих. Бир ўйинда кўрсатилган ўйинни ёки натижани бошқа бир баҳсда такрорлаш қийин бўлади. Қолаверса, Ўзбекистон топ даражадаги рақиб. Бугунги баҳсда яхши ўйнолмаганимизга уларнинг ҳам ҳиссаси бор. Ўзбекистон ўйин ташкил этишда жуда яхши ҳаракатланди. Рақиб бизга олдинги чизиқда деярли имконият қолдирмади.

Биз нафақат ўз уйимизда ўтадиган мундиални чамалаб, балки Осиё кубогида ҳам яхши натижа қайд этиш учун ишлаяпмиз. Жаҳон чемпионатига босқичма-босқич тайёргарлик кўрилади. Биз ЖЧ йўлида Осиё кубогини беэътибор қолдирмаймиз. БААда ўтадиган қитъа чемпионатига ҳам консентрацияни қаратамиз. Айнан шу орқали ЖЧга ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Ҳимоядаги тартибсизлик? Тўғри, ўтган иккита баҳсда жами 5 гол ўтказдик. Бу кўп. Голлар албатта хатолар эвазига киритилади. Аммо бу билан мудофаа чизиғимиз муаммолар гирдобида қолган демаган бўлардим. Кейинги баҳсларга қадар ушбу мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этамиз. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, биз иккала баҳсни жуда жиддий ва топ савиядаги рақиблар билан ўтказдик. Бугун ютқаздик, аммо яқин орада Ўзбекистон билан яна учрашишни истайман, ўшанда биз бошқача ўйнаймиз.

Ўтказилган иккинчи голни дарвозабоннинг хатосидан кўра футболчининг маҳоратига боғлаган бўлардим. Умуман олганда киперимиз бугун дарвозани яхши қўриқлади", - деди испаниялик мутахассис Феликс Санчес. 

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика