RU

Последние новости

Феликс "Лейпциг" билан бўладиган ўйинга қадар қайтадими? Новости

Феликс "Лейпциг" билан бўладиган ўйинга қадар қайтадими?

"Атлетико" ҳужумчиси Жоау Феликс деярли жароҳатидан қутулди ва ЧЛ 1/4 финал доирасидаги "Лейпциг"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Португалиялик форвардда тўпиқ билан боғлиқ муаммолар бўлганди ва жамоанинг тайёргарликларида иштирок этмаётганди. 20 ёшли ўйинчи жамоа машғулотларига қайтди ва "буқалар"га қарши ўйинга қадар тўлиқ тикланиши кутилмоқда.

Аммо, "Атлетико"нинг марказдаги асосий ўйинчиларидан бири Томас Парти "Лейпциг"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Феликс жорий мавсум мадридликлар таркибида 35та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 3та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, ЧЛ чорак финали доирасидаги "Лейпциг" - "Атлетико" ўйини 13 август куни Лиссабонда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика