Феликс "Атлетико"ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда
07 дек 2021 20:30
Новости
Феликс "Атлетико"ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда
Португалиялик ўзи билан рўй бераётган Мадриддаги ҳолатдан норози.
"Атлетико" ҳужумчиси Жоау Феликс январ ойидаёқ клубини ўзгартиришни истаяпти. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Футболчи Мадрид клубида унга кам вақт берилаётганидан норози. Қолаверса, ҳужумчи Диего Симеоне ўйин услубига тўғри келмагани боис унинг қўл остида ривожлана олмаслигига ишонмоқда.
Феликснинг вакиллари аллақачон унга янги клуб қидира бошлашган. "Матрасчилар" ўзлари талаб қилган сумма такфлиф қилинса, португалияликни сотишга тайёр. "Атлетико" уни 2019 йилда "Бенфика"дан 127 млн евро эвазига харид қилганди.
22 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 12 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии