RU

Последние новости

23:10Бундеслига. "Бавария" ва "Вольфсбург" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, "Лейпциг" камбэк сабаб ғалабани қўлдан чиқарди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  1 22:22Ла Лига. Гризманн 90-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади ва "Атлетико" "Леганес"га мағлуб бўлди, жамоа бунгача барча мусобақаларда 15та ўйинда ғалаба қозонганди  12 22:16АПЛ. "Ливерпуль" Нуньеснинг 90+1 ва 90+3 дақиқадаги голлари эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  15 21:33"Арсенал" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  4 21:10"Ювентус" — "Милан". Таркиблар маълум  10 20:56Лига 1. "Ланс" ўз уйида ПСЖни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 20:26"Милан" ва Уокер шартнома бўйича келишувга эришди. "Ман Сити" у билан келишувни бекор қилмаслиги, балки харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага юбориши мумкин  2 19:54"Андижон" черногориялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  10 19:33АПЛ. Кетма-кет 9та ўйинда ғалаба қозонган "Ньюкасл" ўз уйида йирик мағлубиятга учради  11 19:28Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "Бунёдкор" U21ни мағлуб этди  0 19:09АПЛ. "Брентфорд" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  4 18:362024 йилнинг энг яхши клуби номи эълон қилинди  33 18:10Туркия. Алиқулов жамоаси меҳмонда мағлуб бўлди  0 17:40Фати кетма-кет 4 марта "Барселона" қайдномасига киритилмади  7

Файзулло Аҳмедов: “Ҳаққулободга катта футболни қайтишида, туманимиз мутасаддиларининг истаги юқори бўлди” Новости

Файзулло Аҳмедов: “Ҳаққулободга катта футболни қайтишида, туманимиз мутасаддиларининг истаги юқори бўлди”

Теги :  Норин
Ўз вақтида биринчи лигада иштирок этган Наманган вилояти, Ҳаққулободнинг тумани жамоаси “Норин” келаси йил биринчи лигада иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди.

Бундан 18 йил олдин жамоа қуйи лигага тушиб кетгач, гўёки футбол ҳеч кимга керак эмасдек бўлиб қолганди. Аммо бу йил жамоа яна ўзини қаддини тиклашни бошлади. “Норин”га ишқибозларга яхши таниш бўлган Файзулло Аҳмедов устозлик қилмоқда. Олий лигада сўнгги бор “Металлург” шарафини ҳимоя қилган собиқ футболчи, эндиликда ўзини мураббийликда синаб кўрмоқчи. Хақулобдликлар биринчи лига йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг, Аҳмедовни суҳбатга чорладик.

- Аввало туманимизга яна катта футбол қайтгани муносабати билан раҳбарият ва жамоамиз ишқибозларини табриклайман. Бу йил туманимиздаги “Норин-Текс” иг-эгирув корхонаси раҳбарларининг ташаббуси билан “Норин” жамоасини қайтадан тикладик ва йил давомида вилоят иккинчи лига баҳсларида иштирок этдик. Қолаверса туманимиз ҳокими Аъзамжон Султоновнинг ҳам бизга бераётган далдаси ва амалий ёрдами ҳам сезиларли равишда бўлаётганини айтиб ўтмоқчиман.

- “Норин”ни қайта тиклаш ва муносиб жамоа тузиш вазифаси таниқли собиқ ҳакам Рустам Ҳамидов иккимизга топширилди. Ўз вақтида Рустам ака ҳам “Норин”да ўйнаган ва футболда орттирган бой тажрибаси билан эндиликда бизга кўмак бермоқда.

- Вилоят чемпионатида жамоамиз умуман мағлубиятга учрамади ва чемпионликни қўлга киритдик. Олдимизда турган энг асосий вазифа ҳам аслида 1-ўринни қўлга киритиб, пулька баҳларида иштирок этишдан иборат эди.

- Фарғонада ўтган пулька ҳақида фикрларим ижобий. У ерда янада жиддий рақибларга қарши ўйнашимизга тўғри келди. Шунга қарамай раҳбариятимизнинг ишончини оқладик. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман. Улар астойдил харакат қилди. 


- Олдимиздаги асосий мақсадни бажардик. Эндиликда бу билан тўхтаб қолиш ярамайди. Келаси йил “Норин”га осон бўлмаслигини ҳозирдан яхши тушуниб турибмиз. Бунинг учун жиддий тайёргарлик кўриб, таркибни етакчи ижрочилар билан кучайтириш талаб этилади.

- Энди футболчиларга январь ойига қадар таътил берамиз. Насиб қилса 5 январдан йиғилиб, тайёргарликни бошлаб юборамиз. Режамизга кўра феврал ойида Фарғонада ўтказиладиган анъанавий турнир – Ҳоким Кубоги мусобақасида ва Тошкентда ташкил этиладиган ПФЛ Кубогида иштирок этишни мақсад қилганмиз. Ўйлайманки унга қадар таркибимиз янада кучайтирилади.

- Футболчиликни якунлагач, маълум муддат уйда дам олдим. Яқинда Андижонда ташкил этилган “С” мураббийлик лицензиясига ўқидим. Келаси йил мураббийлар штабида ким бўлади? Ёнимда тажрибали Рустам Ҳамидов бор. Қолаверса маҳаллий мураббий Солижон Ўрмонов ҳам кўмаклашмоқда. Четдан бошқасини олиб келишга хожат йўқ деб ўйлайман.

- Юқорида айтиб ўтганимдек, туманимиз ҳокими футболга қизиқади ва жамоамизга эътибор қаратмоқда. Пулькада ғолиб бўлганимиздан хурсанд бўлиб, табриклади. Қолаверса клубимиз тепасида турган кишилар миллионлар ўйинининг ашаддий ишқибозлари саналади. Ўйлайманки уларнинг ишончини келаси йил ҳам оқлаб, Ҳақулободда курашчан жамоа тузамиз. Раҳбариятнинг мақсади жиддий.

- Туманимизда футбол мактаблари бор. Эндиликда улар ҳам асосий жамоага ўтишга харакат қилишлари мумкин. Бунгача жамоа бўлмай, иқтидорларга бўлган эътибор сусайиб кетганди.  


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика