RU

Последние новости

18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  0 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  8 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  1 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  4 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  6 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  17

“Фахрийлар кубоги” турнири давом этади. Навбат 50 ёшдан ошганларга Новости

“Фахрийлар кубоги” турнири давом этади. Навбат 50 ёшдан ошганларга

Ўзбекистон футбол асоциаcияси томонидан ташкил этилган, фахрий футболчилар ўртасидаги “Фахрийлар кубоги” турнири давом эттирилади.

Бу сафар 50 ёшдан ошган фахрий футболчилар соврин учун курашадилар.

Водий минтақасида Андижон ҳамда Наманганлик фахрий футболчилар турнирда иштирок этмасликларини маълум қилишди. Энди финал босиқичига чиқиш учун кураш фақат Қўқонлик ва Фарғоналик фахрийлар ўртасида бўлиб ўтади. Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионида Қўқонлик ҳамда Фарғоналик фахрийлар ўртасидаги минтақавий саралаш учрашуви бўлиб ўтди. Об-ҳавонинг совуқ бўлишига қарамай учршув қизиқарли курашларга бой тарзда бўлиб ўтди. Фарғоналик фахрийлар сафида Салим Зокиров (дарвозабон), Рустам Дўрмонов, Зайлобиддин Бурхонов, Шуҳрат Назиров, Фарҳод Эргашев каби футбол фахрийлари майдонга тушишган бўлса, Қўқонликлар таркибида Зоҳид Нурматов, Азамат Ашурматов, Жамолиддин Тожибоев, Муҳаммад Шокиров, Акмал Ортиқов каби мухлисларга яхши таниш бўлган фахрий футболчилар тўп суришди.

Қизиқарли ўтган баҳс 3-2 ҳисобидаги Қўқонликларнинг ғалабаси билан якун топди. Қўқонликлардан голларни Муҳаммад Шокиров, Азамат Ашурматов пенальтидан ҳамда Рустам Турсуновлар киритишди. Фарғоналик фахрийлар жамоасидан эса Шавкат Зияев икки марта мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

Энди 24 ноябрь куни Фарғона шаҳрида ҳар икки жамоа иштирокида жавоб ўйини бўлиб ўтади. Икки ўйин натижасига кўра ғолиб бўлган жамоа Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Фахрийлар кубоги” турнирининг финал босиқичига йўл олади.


Акрамжон Мамадалиев.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика