RU

Последние новости

09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  0 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  15 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  6 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  10 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1

Фатининг отаси "Барселона"дан қаттиқ ранжиган ва ўғлини бошқа клубга олиб кетмоқчи Новости

Фатининг отаси "Барселона"дан қаттиқ ранжиган ва ўғлини бошқа клубга олиб кетмоқчи

Ансу Фатининг "Барселона"даги келажаги сўроқ остида.

Маълумотларга кўра, 20 ёшли ҳужумчининг отаси Бори Фати ўғлига тақдим этилаётган ўйин вақтидан норози ва уни бошқа клубга кўчиб ўтишини истайди. 

"Агарда ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, уни бошқа клубга олиб кетардим, лекин у (Ансу) "Барселона"да қолишни истайди. Ота сифатида мени жахлим чиқяпти. Ансу бундай кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани асабимга тегмоқда ва баъзида мен мураббий сифатида эмас, ота сифатида ўйлашни, фикрлашни бошлаяпман. Мен Матеу (Алемани "Барселона" директорларидан бири)га қўнғироқ қилдим, у бизга Ансу клубнинг муҳим футболчиси эканлиги, улар ўғлимга тўлиқ ишониши ва қадрлашини айтди.

Ота сифатида мени фикрим бошқачароқ, балки мен адашаётгандирман. У сизнинг 10-рақамли ўйинчингиз, у бу рақамни (Лионель) Мессидан кейин ҳеч ким олишга жазм эта олмаётганда бажарди. Менга эса уларнинг ўғлимга нисбатан муносабати буткул ёқмаяпти. Мен дақиқаларни назарда тутяпман. Бир дақиқа, икки, уч… Жароҳатдан аввал у Гризманн, Дембеле ва Суарес бор таркибда муҳим футболчи эди. Хоп, Ансу асосий таркибда ўйнасин демаяпман, клубдаги барча ҳужумчилар феноменал даражадалигини биламан, лекин биз Испания ва барселоналик, "Ла Масия"дан чиққан Ансу Фати ҳақида гапиряпмиз..."

Аввалроқ, айнан Бори Фати Твиттерда "Барселона" саҳифасини ўқишни тўхтатиб, "Бавария"га обуна бўлгани эътиборимизни тортганди.  

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика