RU

Последние новости

00:19"Реал" сайлов ўтказишга тайёрланмоқда  0 23:50Канисарес: "Лапорта ишончни йўқотди"  1 23:33"Брайтон" футболчиси Файзуллаев билан жамоадош бўлиши мумкин  0 23:13Италия Суперкубоги. "Интер" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:55Ольмо умид қилишда давом этади  3 22:26Тибо Куртуа: "Бизни кўп пул ишлаб топаётганимиз баҳона бўлмаслиги керак"  13 21:58Эрон. "Истиқлол" кетма-кет тўртинчи марта дуранг ўйнади  1 21:26Френки де Йонг "Барселона"га келишдан олдин кўпроғини истаганини айтди  4 20:59"Арсенал" собиқ футболчиси Мартинеллини танқид қилди  2 20:28Консейсау: "Бундай катта клубда натижа доим биринчи ўринда"  2 20:01Карло Анчелотти: "Биз билан Ла Лига чемпионлиги учун курашда Барселона" ҳам, "Атлетико" ҳам бир хил имкониятга эга"  0 19:44"Арсенал" Влаховични қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб олмоқчи  1 19:29"Барселона"да ишлашни истайсизми? Клуб ошпаз изламоқда  5 19:06Эрон. "Фулад" қўшиб берилган дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди. Ўткир Юсупов тўлиқ ўйнади  3 18:45АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  2

Фаррух Сайфиев: "Эрен Дердийок жамоамизни тарк этди" Новости

Фаррух Сайфиев: "Эрен Дердийок жамоамизни тарк этди"

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг 6-тур қолдирилган ўйинида ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди.

Ушбу учрашувдан сўнг "Пахтакор"нинг тажрибали футболчиси Фаррух Сайфиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Андижон" билан учрашувдан олдин кўпчилик "Пахтакор"нинг осон ютишини тахмин қилганди...

- Ўйинни яхши бошладик. Тезкор гол уриб олганимиздан сўнг бироз бўшашиш кузатилди. Бу - футбол. Бундай ҳолатлар бўлиб туради. Асосийси ғалабани қўлга киритдик. Шунга қарамасдан тўхтаб қолишимиз керак эмас. Турнир жадвалида "Сўғдиёна" билан очколаримиз орасида фарқ кичик. Қолган ўйинларда бўшашишга ҳаққимиз йўқ. 

- Нима учундир пастки ўринлардаги жамоалар қолганларга нисбатан жуда қаттиқ каршилик кўрсата олмоқда. "Андижон" ҳам сўнгги дақиқагача курашди...

- Нафақат "Андижон", балки барча жамоалар бизга қарши бор кучи билан ўйнамоқда. 

-  Олдинлари Жалолиддин Машарипов билан жуда яхши келишиб ўйнар эдингиз. Бироқ ҳозирда олдинги чизиқ вакиллари билан бироз тушунмовчилик кузатилаётгандек...

- Жалол билан 3 йил бирга тўп тепдик. Тўпни қабул қилиб олганимизда қаерга очилишни, қайси жойга тўпни оширишни муаммосиз билар эдик. Ҳозирда эса унинг йўқлиги сезилмоқда. 

- Шу нарса терма жамоамизда ҳам етишмади. Вадим Абрамовнинг сизни олиб кетмагани ҳали ҳам эътирозларга сабаб бўлмоқда...

- Туркманистон билан ўйиндан сўнг Вадим Карленович қолишимни айтганди. Кимни олиб кетиш ёки қолдиришни бош мураббий ҳал қилади. Шунга қараб у натижага жавоб беради. 

- Шота Арвеладзенинг Ўзбекистон терма жамоасига мураббий бўлишига қандай қарайсиз? 

- Шота Юстинович ҳар томонлама яхши инсон ва мураббий. Ҳурматга лойиқ инсон, деб биламан. Футболимизга шундай мураббийлар керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика