Фаррух Нурлибоев: "Ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси катта"
04 апр 2016 15:48
Новости
Фаррух Нурлибоев: "Ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси катта"
Ўйиндан сўнг мезбонлар аъзоси Фаррух Нурлибоевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- "Насаф-2"га қарши ўйин мавсумнинг илк учрашуви бўлгани туфайли бироз "оғир" ўтди. Қолаверса, рақибнинг яхши жамоа сифатида шаклланганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Учрашувдан олдин бизда бироз ҳавотир ва ҳаяжон бўлди, аммо майдонга тушганимизда барчаси енгиб ўтдик. Ҳаяжонга сабаб, Ҳаққулободга 18 йил деганда катта футбол қайтгани туфайли стадион мухлислар билан тўлиб тошганди, ўз ишқибозларимиз кўз ўнгида мазмунли ўйин намойиш қилишимиз шарт эди. Биринчи баҳсда бизни дуранг ҳам қониқтирмасди.
Гарчи биринчи расмий ўйинимиз бўлса-да, футболчиларда бир-бирларини тушуниш борасида муаммо бўлгани йўқ. Барчамиз мураббийларимиз томонидан қўйилган вазифани тўлиқ бажариб, ғалаба қозондик. Кучли рақибга қарши ўйнаган бўлсак-да, уларни ҳар томонлама мағлуб эта олдик. Айтиш керак, кечаги ғалабада бутун учрашувда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларнинг ҳиссаси беқиёс.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии