RU

Последние новости

12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  0 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  9 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  17 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  20 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4

Фарҳод Тожиевнинг даволаниши тахминан 20 кунга чўзилади Новости

Фарҳод Тожиевнинг даволаниши тахминан 20 кунга чўзилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Фарҳод Тожиев жароҳат олгани туфайли яқин 20 кунни майдон ташқарисида ўтказади.
Футболчи 31 июль куни бўлиб ўтган “Локомотив” – “Бунёдкор” баҳсида оғир жароҳат олиб майдон тарк этганди. Кейинчалик унинг ўрнига Иван Нагаев туширилди.

Бизга маълум бўлишича, Тожиевнинг жароҳати унчалик жиддий эмас. Унинг суяк тизимида ҳеч қандай синиш йўқ, фақат оёғининг жароҳатланган қисми қон қуйилиши натижасида шишиб, кўкариб кетган, холос. Тожиевларнинг кичиги яқин ўн кунни даволаниш билан ўтказади, кейин эса тахминан яна шунча кун тикланишга кетади. Катта эҳтимол билан ҳужумчи август ойининг иккинчи ярмида майдонга қайтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 август бўлиб ўтадиган Ўзбекистон  Туркия ўртоқлик учрашувига Фарҳод Тожиев ҳам таклиф олган. Бироқ жароҳат сабаб футболчи ушбу ўйинда майдонга туша олмайди.

FIFA.UZда олий лигада ёзда содир бўлган трансферларни қўшдик. ПФЛ клубларга 10 август кунига қадар рўйхатдан ўтказиш имконини бергани учун якуний трансферлар кейинги ҳафта сайтга жойланади. Олий лигада 6та трансферни амалга ошириш имкони борлигини эслатиб ўтмоқчимиз. 14-тур учун дедлайн 4 август куни соат 12:00 да тугайди. Шошилинг.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика