RU

Последние новости

17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  0 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  10 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15

Фарҳод Тожиев: "Ўзбекистон бу Осиё Кубогида ҳар галгидан яхшироқ имкониятга эга" Новости

Фарҳод Тожиев: "Ўзбекистон бу Осиё Кубогида ҳар галгидан яхшироқ имкониятга эга"

Ўзбекистон терма жамоаси бир неча кундан сўнг Осиё Кубогидаги юришини бошлайди.

Вакилларимиз гуруҳ босқичининг илк турида Сурияга қарши майдонга чиқади. Муҳим беллашувлар олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиларига микрафон тутмоқдамиз. Буни ўқувчиларимиз сезиб улгуришган. Мусобақа старти олдидан таниқли собиқ ҳужумчи Фарҳод Тожиевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


"Ҳозирда терма жамоамиз аҳил ва яхши ҳолатда, деб ўйлайман. Футболда бирдамлик кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Умуман олганда терма жамоамиз сўнгги баҳсларда ўз ўйини билан мухлисларни хурсанд қилмоқда. Мексика, Эрон каби кучли рақиблар билан ўйнай оляпмиз. Ёшлар ҳам ўзини кўрсатяпти. Ўйлашимча, бу Осиё Кубогида имкониятларимиз ҳар галгидан яхши. 

Шомуродовнинг йўқлиги барибир таъсири бўлади. Лекин қолганлар ўрнини билинтирмасликка интилади. Игорь Сергеев яхши формада. Ундан кўп нарса кутяпман. Бобир Абдихолиқов, Азиз Амонов ҳам рақобат қилишади. Юз фоиз ўрнини ёпа олмайди-ю, лекин ҳаракат қилишади",- дейди Фарҳод Тожиев. 


Маълумот учун, Фарҳод Тожиев Ўзбекистон терма жамоаси либосида 17та учрашувда майдонга тушган ва 5та гол урган. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика