Фарҳод Соҳибжонов: "Ўзимиз кутган даражада ўйнай олмадик"
08 мар 2022 12:33
Новости
Фарҳод Соҳибжонов: "Ўзимиз кутган даражада ўйнай олмадик"
Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Зомин" - "Андижон" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар футболчиси Фарҳод Соҳибжонов фикрларига қулоқ тутдик.
"Ўйин бошидан ўзимиз кутган даражада ўйнай олмадик. Мавсумнинг биринчи баҳси бўлгани учун бўлса керак, хатолар кузатилди. Стадион ҳолати жуда яхши эди. Айтиш керакки, майдон иккала жамоага ҳам қийинчилик туғдиргани йўқ.
"Зомин" ҳам мавсумга яхши тайёргарлик кўргани сезилди. Улар ҳам яхши ўйнади. Қизиқарли беллашув бўлди.
Ўйин охирида ғалабани илиб кетишимиз мумкин эди. Лекин омад биздан юз ўгирди. Бу натижа учун мухлисларимиздан узр сўраймиз ва кейинги ўйинларда жамоамиз ғалабалари билан ишқибозларимизни хурсанд қиламиз.
Мақсадимиз - Суперлигага қайтиш. Мавсум якунига қадар ижобий натижалар қайд этиб, вазифани бажаришга интиламиз", - дейди Соҳибжонов.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии