Фарҳод Соҳибжонов: "Бу биз учун сўнгги финал эмас. Юрагим бироз оғриб қолди"
		
		06 окт 2024 13:40
        Новости	
	 
				 
				Фарҳод Соҳибжонов: "Бу биз учун сўнгги финал эмас. Юрагим бироз оғриб қолди"
"Мухлислар биринчи маротаба бундай тарихий финал гувоҳи бўлишди деб ўйлайман. Тўғриси юрагим бироз оғриб қолди(кулади). Ҳиссиётларни сўз билан тасвирлаб беришнинг иложи йўқ. Барча мухлисларга ва ота-онамга раҳмат. Фаолиятимдаги биринчи финалда ўзим истагандек ўйин намойиш эта олмадим, лекин муҳими жамоам ғалаба қозонди. Бу биз учун сўнгги финал эмас. Бугунги ғалаба билан биз Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини ҳам қўлга киритдик. Халқаро майдонда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Бугунги ғалабанинг асосий сабаблари иштиёқ ва ўзимизга бўлган ишонч бўлди. Танаффусда бош мураббийимиз бизга кўпроқ мотивация берди. Ичимда барчаси биз учун яхши якунланиши, аммо бу учун курашиш кераклигини сезгандим", - деди Фарҳод Соҳибжонов.
Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии