RU

Последние новости

19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  0 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  6 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  4 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  6 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  4

Фарҳод Нуруллаев: "Бугун қарши ҳужумда ўйнаб, натижага эришишни мақсад қилгандик" Новости

Фарҳод Нуруллаев: "Бугун қарши ҳужумда ўйнаб, натижага эришишни мақсад қилгандик"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Фарҳод Нуруллаев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдинглар, ҳар икки жамоа учун оғир ўтди. Биз ҳимоядан ўйнаб, қарши ҳужумда натижага эришишни мақсад қилгандик. "Насаф" жамоаси бир киши кам бўлиб қолганидан унумли фойдалана олмадик. Барибир, бу жамоанинг ўз даражаси бор. Гол жуда ажойиб зарба эвазига урилди, бунда жамоамиз вакилларини айбламаган бўлардим. Йигитлар бугун ёмон ҳаракат қилишмади.

- Жамоа бош мураббийи Жамшид Саидов нега бугун ўйин қайдномасига киритилмади?

- Бош мураббийда карточкалар сабаб дисквалификация юзага келди. Шу боис бугун қайдномага киритилмади.

- Жамоа бош мураббийи ўйин бўйича сизга кўрсатмалар бериб турдими?

- Албатта, бош мураббий кўрсатмалар беради. Танаффус вақтида бизга иккинчи бўлимда амалга ошириладиган ишлар ҳақида ўз тавсияларини берди.

- Биз кўрдик, Жамшид Саидов медиа трибунада телефон орқали мураббийлар штабига кўрсатмалар бериб турди. Лекин иккинчи бўлим ўрталарида деярли захира ўриндиғигача борди. Бунга қандай изох берасиз?

- Ўйин жадаллашиб кетди. Эмоциялар жунбушга келди, ҳарорат ортди. Бош мураббий натижага асосий жавобгар ва унда ҳам эмоциялар бўлиши мумкин.

- "Қизилқум" ёшлар таркибидан асосий жамоага жалб этилиши мумкин бўлган футболчилар борми?

- Ҳозир Диёр Раҳматуллаевни асосий таркибга жалб этиб бораяпмиз. Иқтидорли ёшлар бор. 4 нафари олимпиада учун водий жамоасига жалб этилишди. Келгусида асосий таркиб жамоасида ўйнаши мумкин бўлган ёшларимиз бор.

- Грузиялик легионерлар нега захирада қолаяпти?

- Бирида жароҳат бор. Кухианидзени иккинчи бўлимда янги куч сифатида майдонга тушириш режамиз бор эди. Кетма-кет ўйинлар туфайли чарчоқ бўлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика