RU

Последние новости

00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  1 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  45 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  7 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32

Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга" Новости

Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"

Про-лиганинг 9-турида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Олимпик-Мобиуз" бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида қатнашди.

- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклаймиз. Мухлисларбоп яхши ўйин бўлди. Кўп вазиятлар яратдик, бироқ булардан гол ура олмаяпмиз. Ўйиннинг бошини жуда ёмон бошладик ва охирида тажрибасизлик қилдик. Шуни ҳисобига гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда барчаси режа остида ўтди. Лекин омад "Локомотив"га кулиб боқди.

- Жамоангизнинг ўйинидан қанчалик қониқдингиз?

- Тўғрисини айтаман, жамоамнинг ўйинидан қониқмадим. Ҳозирги футболда захира футболчиларисиз ҳеч бир жамоа чемпионликни қўлга кирита олмайди. Бугун бизнинг захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга.

- Турдан турга кўряпмизки, Суперлигага чиқишга кураш кучаймоқда. "Олимпик-Мобиуз" эса олдига чемпионликни мақсад қилиб қўйган кўринади.

- Чемпионликка эришишимиз учун ҳамма нарсамиз бор, шароитлар яратилган. Ёш футболчиларнинг ривожланиши учун бундан ортиқ шароит бўлмайди. Бизнинг мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш, футболчиларда ғолиблик руҳини тарбиялаш. Ўзбекистон терма жамоасига захира футболчиларини етказиб бериш. Бу ўйинни эсдан чиқариб, кейингисини ўйлаймиз. Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. "Локомотив"ни таъқиб қиламиз. Уларнинг бўшашишига йўл қўймаймиз. Мақсадимиз Суперлигага чиқиш, бу учун барча ишни қиламиз.

- Бу таркиб кейинги Олимпиада ўйинларига тайёрланадиган таркибнинг ўзагими?

- Шунақа десак бўлади. Бу таркибда Олимпиада ёши бўлган 2005, 2006 йилда туғилган футболчиларни йиғганмиз, мана 2007 йилларни ҳам таркибга жалб қиляпмиз. Бизда вазият сал бошқача. "Олимпик" лойиҳаси бизда ҳам давом этяпти. Бунинг учун шароитлар яратилган. Лекин асосий футболчиларимиз Суперлигада ўйнамоқда. Суперлигада ўйнаётган футболчиларга тегмаяпмиз. Олдинги "Олимпик"да энг зўр футболчилар йиғилганди. Бизда эса вазият бошқача. Агарда футболчиларимга Суперлига жамоаларидан таклифлар бўлса, уларни қўйиб юборамиз. Уларнинг ўрнига бошқа футболчиларни тайёрлаймиз.

- "Локомотив"га қарши биринчи ўйиндан фарқли равишда жамоа бошқача, секинроқ ўйнади. Ўша ўйинга қараганда режалар қанчалик ўзгарди?

- Режалар ўзгармади. Буни чарчоқ аломатлари деб ўйлайман. Камига иссиқ бўлди. ФИФА кунларида бир қанча футболчилар терма жамоага жалб қилинганди. Бу ўз сўзини айтди. Асосий футболчиларимиз тиклана олмаган, бу кўриниб турибди. Барчаси чарчоқ аломатлари билан боғлиқ деб ўйлайман.


Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика