RU

Последние новости

21:39"Вильярреал" — "Реал". Беллингем ва Мбаппе асосий таркибда, Винисиус эса захирада  0 21:37"Лейпциг" — "Боруссия Дортмунд". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  0 21:33"Милан" — "Комо". Таркиблар маълум  1 21:31Бундеслига. "Унион" ва "Бавария" ўртасидаги ўйиннинг сўнгги қисмида иккита гол урилди  0 21:28Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!  51 21:25"Динамо" - "Машъал" 1:0 (Матнли трансляция)  3 21:20Анвар Бердиев: "Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  2 20:55Илёс Зейтуллаев: "Барчамиз "Бунёдкор"ни аввалги даражасига қайтариш йўлида ишлаяпмиз"  1 20:37Холанд АПЛ рекордини ўрнатди  1 20:37АПЛ. "Манчестер Сити" - "Брайтон" 2:2 (матнли трансляция)  21 20:17"Барселона" Ямал бўйича қарор қабул қилди  0 19:53Луис Качоррининг дубли «Бунёдкор»га ғалаба тақдим этди  11 17:54Жим Рэтклифф: "Агар муваффақиятсизликка учрасам, "МЮ"дан кетаман"  4 17:50Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун қайдномаси маълум  17 16:55Хамес Родригес Аргентина 2024 йилги Америка Кубоги финалида ҳакамлар ёрдами билан ғалаба қозонди деб ҳисоблайди  17

Фарҳод Нишонов: "Суперлига бўлсин, Про лига бўлсин, ҳамма натижа учун ўйнаяпти. Ҳеч ким мухлислар учун футбол ўйнагани йўқ" Новости

Фарҳод Нишонов: "Суперлига бўлсин, Про лига бўлсин, ҳамма натижа учун ўйнаяпти. Ҳеч ким мухлислар учун футбол ўйнагани йўқ"

Про лига 5-туридан ўрин олган "Олимпик-MobiUz" – "Қўқон-1912" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Фарҳод Нишонов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида 

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, рақиб ютиш учун ҳеч нарса қилмади. Биз ўзимизнинг хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Ўйинни назорат қилдик, вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдаланишда совуққонлик етишмади. Машғулотларда буни устида ишлаяпмиз. Ўйлайманки, бу ҳолат ўйиндан ўйинга яхшиланиб боради ва голлар уриб, ғалаба қозонамиз.

- Жамоа таркибида бир-икки футболчилар кўриниш бермади. Бунга сабаб нима эди?

- Жамоа асосий таркибидан ҳеч кимга жой кафолатланмаган. Биз келажакни ўйлаган ҳолда иш тутамиз. Айримлар тартиб-интизомга риоя қилмади. Биз уларни интизомни тўғрилаш мақсадида қайдномага киритмадик. У хоҳ жамоа етакчиси бўлсин, хоҳ сардор бўлсин, қонун ҳамма учун бир хил. 

- Жамоа олдига Кубокда қандай мақсадлар қўйилган?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Суперлига бўлсин, Про лига бўлсин, ҳамма ўзи учун, натижа учун ўйнаяпти. Ҳеч ким мухлислар учун футбол ўйнагани йўқ. Бу жуда ёмон. Мухлис нима учун ўйинларни кўриш учун келмаяпти? Бўш трибуналарда футбол ўйнаш футболчиларга қизиқ эмас. Суперлига ва Про лига баҳсларини кўряпмиз, мухлислар йўқ. Бир нафар мухлисимиз бўлса, биз ўша мухлис учун чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Натижага чиройли футбол орқали эришмоқчимиз. Тан олишимиз керак, бу йўқолиб кетаётган нарса. Мухлислар ҳозир футболга эмас, 10 карра кўпроқ пул сарфлаб, тоққа бориб дам оляпти. Биз мухлислар футболга келиб роҳат олишларини хоҳлаган бўлардик. Биз шу йўлдамиз. Кубок ўйинларида ўз футболимизни намойиш қиламиз. Ишонаманки, Ўзбекистон терма жамоаси ва топ-клубларда ўйнайдиган футболчиларни етказиб берамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика