RU

Последние новости

10:58«Барселона» Рональд Араухога нарх белгилади  0 10:31«Реал Мадрид» «Ливерпуль» етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи (Фабрицио Романо)  2 10:05Ханс-Дитер Флик «Бавария»ни бошқариш учун иккита шарт қўйди  1 09:39Sofascore. Бир тайм ҳаракат қилган Отабек Шукуров неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:15Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди  15 08:51Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  2 08:27«Реал Мадрид» Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум  11 08:03Sofascore. Кечаги учрашувда Абдуқодир Ҳусанов энг яхшиларидан бири бўлди  7 07:40Суперлига. Бугун 7-турдан ўрин олган яна 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 07:00Лига 1. "Ренн" - "Ланс" 1:1   0 06:55Лига 1. ПСЖ - "Тулуза" 1:3   0 06:50Бундеслига. "Бохум" - "Байер" 0:5   0 06:45Серия А. "Аталанта" - "Рома" 2:1   0 06:40Серия А. "Ювентус" - "Салернитана" 1:1   0 01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3

Фарҳод Нишонов: "Ўйинолди жараёнларда ўнг қанот ҳимоячимиз ўзини ёмон ҳис қилди" Новости

Фарҳод Нишонов: "Ўйинолди жараёнларда ўнг қанот ҳимоячимиз ўзини ёмон ҳис қилди"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Олимпик Мобиуз" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин ўтказдик. Ўтган турда ютқазиб қўйганимиз жамоамиз йигитларига қаттиқ таъсир қилганди. Бугунги мақсад фақат ғалаба эди. Йигитлар характер кўрсата олишди, якунда ғалабани тантана қилдик. Жамоага ғолиблик руҳиятини сингдириш асосий мақсадларимиздан ҳисобланади.

- Қанот вингерларида тезлик ва тажриба етишмагандек кўринди. Ҳужумлар асосан марказдан ташкил этилди. Бу кўрсатмамиди ёки ўйинга танланган услубми?

- Йўқ, бу ўйиндан келиб чиқиб юзага келган вазият. Жараённинг боришига қараб шундай ўйин кўрсатдик. "Дўстлик"нинг ўйинларини кўриб чиққанмиз, уларда тезкор футболчилар бор эди. Қўшимча ўрнида, ўйинолди жараёнларда қанот ҳимоячимиз ўзини ёмон ҳис қилди.

- Ҳозир ҳолати яхшими?

- Ҳа, қўрқадиган жойи йўқ. Кейинги ўйинга тайёр бўлади. Унинг ўрнига бошқа футболчини туширдик, ўзини яхши кўрсатди.

- "Дўстлик" биринчи бўлимда 2 та яхши вазиятга эга бўлди. Шу ҳолатларда жамоангиз ҳимоя чизиғида палапартишликлар бор экандек кўринди...

- Таркибимиз ёш, асосан 2006-2007 йилларда туғилган футболчилар ўйнаяпти. Кейин улар турли академиялардан жалб этилган. Ўзаро бир-бирларини тушунишга вақт керак. Кейин бу ёшдаги футболчиларда ҳаяжон ҳам кучли бўлади.

- Ўша вазиятларда гол бўлмагани омад билан боғлиқми?

- Футболда омаднинг ўрни ҳамиша муҳим. Бироқ, ўша вазиятларда дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилди. Тўғри жой танлагани боис рақиб ҳужумчисида саросима кўзга ташланди, аниқ ҳаракат қила олмади.

- Жамоангиз таркиби ёш футболчилардан иборат. "Қўқон-1912", "Бухоро", "Машъал", Шўртан" каби тажрибали футболчилари бор бўлган жамоаларга қарши қанчалик жиддий кураша оласизлар?

- Таркибимиз ёш экани тўғри. Биз майдондан ташқарида бу жамоаларни ҳурмат қиламиз. Суперлига вазифаси қўйилган клублар. Майдонда ҳар бир рақибга қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

   
20 мар 22:40:45
Jamshid Abdusamadov
Команда зур уйнашди. Далер Тухсанов дегани алохида ажралщи
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика