RU

Последние новости

16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  0 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  1 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  1 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  9 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  47 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  17 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  3

Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда" Новости

Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Бугун термамизнинг машғулотидан кейин жамоа устози Фарҳод Нишоновдан кичик интервью олишга муваффақ бўлдик.

"Жамоа кеча йиғинни бошлади. 1 июнь санасида эса терма жамоа делегацияси Хитойга учиб кетади. ФИФА кунлари 3 июндан бошланиши сабабли қатор футболчиларимиз "Пахтакор", "Бунёдкор" каби клубларда асосий таркибда ўйнашмоқда, бу қувонарли ҳолат. Ана шу йигитлар клубларидаги ўйинларни ўтказиб, термага Хитойда қўшилишади. 

Дастлаб корейслар билан ўйнаймиз. Бу терма жамоа Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлиб келган ва ортиқча гапга ўрин йўқдек. Шунингдек, Хитой ва Вьетнам билан ҳам куч синашамиз. Вьетнам футболи шу қадар тез ривожланмоқдаки, биз уларга қарши баҳсга жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз. 

Албатта, биз олдимизга ҳар доим юқори мақсад қўямиз ва ҳар бир мусобақада биринчи ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча вазифаларни яхши уддалаяпмиз.

Осиё Кубогига саралаш қачон ва қаерда бўлиши ҳали аниқ эмас, ким қайси саватчада бўлади, кимлар рақиб бўлади — ҳозирча билмаймиз. Шу сабабли жуда ҳам қийналяпмиз. Фақатгина  сентябрь ойида бўлиши ҳақида маълумот бор. Сентябргача ҳам оз вақт қолди. Агарда янгилик бўлса, шунга қараб тайёргарлик кўрардик. 

Хитойдаги мусобақадан кейин ҳам йиғин режалаштирганмиз. Навбатдаги ФИФА кунлари сентябрь ойида, аммо саралаш ўйинларимиз бу ойда эмас. ПРО-Лига ўйинлари, "CAFA мусобақаси" бор, лекин у ҳам ФИФА кунига тўғри келмайди. Шунинг учун клубларимиз етакчи футболчиларимизни қўйиб юбормаслиги мумкин. Натижада, асосий футболчиларсиз ўйинларга тайёргарлик кўришимизга тўғри келмоқда — бу жуда ҳам катта муаммо бўлмоқда.     

Таркибдаги футболчиларимиз, уларнинг салоҳиятидан келиб чиқиб, биз бунданда чиройлироқ ўйин намойиш қила оламиз, бунга ваъда бераман".


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика