RU

Последние новости

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  1 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти" Новости

Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"

Про-лиганинг 6-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Олимпик MobiUz" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин ўтказдик. Бугунги учрашув осон ўтмаслигини билардик ва шундан келиб чиққан ҳолда тайёргарлик кўрдик. "ФарДУ" жамоасида тажрибали мураббийлар ва футболчилар бор. Шундай бўлса ҳам бугунги ўйинни ғалаба билан якунлай олдик.


- Ўйин давомида ўзгаришларни кам амалга оширдингиз. Бунга сабаб нима?

- Асосий таркибда ҳаракат қилаётган футболчиларнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди. Шу боис бугунги учрашувда захирага кўп мурожаат қилмадик. Бироқ, бугунги ўйинни захирада ўтказган футболчиларимиз ҳам анчайин маҳоратли. Бугунги ғалабага асосий таркибми, захирами, барча футболчилар бирдек ўз ҳиссаларини қўшишди.

- Жамоа ўтган йилдан кўра анчайин ўсди. Суперлига йўлланмаси қўлга киритилса, қатнашасизларми?

- Албатта қатнашамиз. Мақсадимиз Суперлига йўлланмасига қаратилган. Биласизми, 16-22 ёшли футболчилар жамоага катта энергия бера олади. Бироқ, ҳозир бизга 24-30 ёшли футболчилар каби тажриба ва совуққонлик етишмаяпти. Кўраяпсиз, кўп вазиятлар яратаяпмиз, бироқ фойдаланишда қийналаяпмиз. Жамоамиз таркиби ёш ва биз ўйиндан-ўйинга тажриба тўплаб борамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика