RU

Последние новости

18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  1 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  1 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  3 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  4 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  2 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  3 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   3 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  9 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3

Фарҳод Нишонов: "Биз 9 очкони мўлжаллагандик" Новости

Фарҳод Нишонов: "Биз 9 очкони мўлжаллагандик"

Ўзбекистон Кубогининг 2-тури доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Олимпик Mobiuz" жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов фикрларини билдирди.

- Бугун ўз ўйинимизни кўрсата олмадик, бунга "Локомотив"нинг босими сабаб бўлди. Барибир "Локомотив" - катта клуб, таркибида номдор, тажрибали футболчилар бор. Ушбу футболчиларнинг босими таъсир қилди деб ўйлайман. Шу сабабли ўйин чиқмади. Дуранг биз учун яхши натижа десам ҳам бўлади. Улар биздан ҳар томонлама яхши ўйин намойиш қилишди.

- Бугун иккала жамоа таркибида четлатишлар бўлди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

- Иккала ҳолатда ҳам ҳакам тўғри қарор чиқарди деб ўйлайман. Ўз жамоамни айтадиган бўлсам, футболчим йўқ жойдан қизил карточка олди. Бу кейинчалик асосий мусобақаларда панд бериши мумкин. Бу билан шуҳулланамиз, барчасини тушунтирамиз. Кераксиз вазиятда у жамоани қийин ҳолатга тушириб қўйди. Балки қизил карточка бўлмаганда, ютиб кетишимиз мумкин эди.

- Жамоа олдига кубокда қандайдир вазифа қўйилганми?

- Жамоамизда кубокда ҳам, умуман барча ўйинларда ғалаба учун ўйнаш вазифаси бор. Биз ғалабалар орқали Суперлигага йўлланма олмоқчимиз ва кубокда ҳам узоқроққа бормоқчимиз.

- "Олимпик Мобиуз" Суперлигадаги "Олимпик"нинг фарм-клубими?

- Йўқ, биз алоҳида жамоамиз. Лекин биз 2028 йилги Олимпиадага тайёргарлик кўраяпмиз. Албатта, "Олимпик"нинг ҳам бизга алоқаси бор. Улар бу босқичга тайёргарлик бораётган бўлса, биз кейингисига. 2028 йилга келиб, ушбу футболчилар 22, 23 ёшга кирган бўлишади. "Олимпик Мобиуз" ва "Олимпик" лойиҳаси битта. 

- Ўтган тур жамоа "Қизилқум" билан ўйнади, бугун эса "Локомотив". Булар Суперлиганинг номдор жамоаларидан. Улардан 4 очко олинди. Бу ҳақида фикрингиз.

- Биз 9 очкони мўлжаллагандик, бироқ 4 очко ҳам ёмон эмас. Лекин ҳали кейинги босқичга чиққанимиз йўқ. Барча жамоаларда имкониятлар етарлича. Кейинги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика