RU

Последние новости

10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  0 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  3 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  1 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  5 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  8 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  13 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  22 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  15 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  247 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12

Фарҳод Бекмуротов: “Нефтчи” устидан қозонилган ғалабани Валижоновга бағишлаймиз” Новости

Фарҳод Бекмуротов: “Нефтчи” устидан қозонилган ғалабани Валижоновга бағишлаймиз”

Водий дербисида “Андижон” сафида мазмунли ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган Фарҳод Бекмуротов учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Табиийки ғалабадан сўнг Фарҳоднинг кайфияти аъло даражада эди.

- Чемпионатдаги биринчи ғалабани қўлга киритдик. Албатта дербида муваффақият қозонганимиздан мамнунман. Мазкур учрашувга пухта ҳозирлик кўргандик. Мухлисларимиз ғалабани соғиниб қолишганди. Шу боис бугун ютмасак бўлмасди.   

- Ўйин кутилганидан ҳам қийин бўлди. Иродали ғалабага эришдик. Биринчи голдан сўнг қисқа вақт ичида жавоб тўпини киритиб олдик. Шу боис айтарли руҳий тушкунлик бўлмади. Аҳиллик эвазига ва мураббийларнинг тўғри кўрсатмалари туфайли бугунги учрашувда ғалаба қозондик деган бўлардим.  

- “Нефтчи” ҳам кучли жамоа. Таркибда 2-3 йилдан буён бига ўйнаб келаётган футболчилар кўп. Асосий таркиб ўзаги уларда сақланиб қолган. Бу эса жамоавий ўйинни яхши йўлга қўйилишида муҳим ўрин тутади. Бундай жамоа устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

- Кеча жамоамизнинг етакчи футболчиларидан бири бўлмиш Отабек Валижоновнинг туғилган куни эди. Бугунги ғалаба унга муносиб совға бўлди дея оламан. Дербидаги ғалабани айнан унга бағишлаймиз.

- Ўзимга келадиган бўлсак, тўғриси кўрсатган ўйиним борасида мухлислар ва мутахассислар баҳо берсин.

- Сўзим якунида шуни айтиб ўтмоқчиманки, бугунги учрашувда бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб турган содиқ ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, келгуси ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қиламиз, - дейди Бекмуротов.

"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика