RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Фарғонада фахрий футболчилар турнири старт олди Новости

Фарғонада фахрий футболчилар турнири старт олди

Фарғонада мини-футбол бўйича фархрий ўртасидаги мусобақа старт олди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги, вилоят мини-футбол ассосиацияси ва “Реал футбол профессионал клуби” МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада ўнта жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришишди.

Ҳаваскор футболчилар ташаббуслари билан ўтказилаётган турнирда 40 ёшдан ошган фахрий футболчилар иштирок этишмоқда.

Гуруҳлар билан танишинг:

“А” гуруҳи

“Қўқон-1912” (Қўқон)

“Қува” (Қува)

“Улфатлар” (Фарғона)

“Чимён” (Чимён)

“Марғилон” (Марғилон)

“В” гуруҳи

“Жиллет” (Қўқон)

“Омад” (Марғилон)

“Риштон” (Риштон)

“Буревестник” (Қўқон)

“Ҳаваскорлар” (Фарғона)

Кеча мусобақанинг дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда бир-биридан қизиқарли бўлган баҳсларнинг гувоҳига айланишди.

Ўйинлар натижалари билан танишинг:

“А” гуруҳи:

“Қўқон-1912” – “Қува” – 4:2

“Улфатлар” – “Чимён” – 6:1

“Марғилон” – “Қўқон-1912” – 2:8

“Қува” – “Чимён” – 8:1

“Марғилон” – “Улфатлар” – 5:2

Қўқон-1912220012-46
Қува210110-53
Улфатлар21017-73
Марғилон21017-103
Чимён20022-140

“В” гуруҳи

“Жиллет” – “Омад” – 6:4

“Риштон” – “Беревестник” – 4:4

“Ҳаваскорлар” – “Жиллет” – 2:2

“Риштон” – “Омад” – 3:6

“Ҳаваскорлар” – “Буревестник” – 2:3

Жиллет21108-64
Беревестник21105-44
Омад210110-93
Ҳаваскорлар20114-51
Риштон20117-101

Ушбу турнирда ўтмишнинг юлдуз футболчиси Асад Дўрмонов (“Ҳаваскорлар”) ҳам тўп сурмоқда. Шунингдек, турли жамоалар сафида Маъмур Мансуров, Муҳиддин Абдувалиев (“Жиллет”), Мақсад Назарматов (“Беревестник) каби олий лига ҳавосидан нафас олган собиқ ўйинчилар ҳам турнирда иштирок этишмоқда. Маъмур Мансуров “Жиллет” жамоасининг биринчи учрашувида рақиблар дарвозасига бешта тўп киритганини эътироф этиш жоиз.

Ўйинлар ҳар якшанба куни ўтказилмоқда. 17 август куни гуруҳдаги сўнгги учрашувлар бўлиб ўтади.

Аброр Деҳқонов


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика