Фарғонада Аваз Максумов бошлигида мураббийлар учун футзал ўқув курслари бўлиб ўтмоқда
25 янв 2021 22:11
Новости
Фарғонада Аваз Максумов бошлигида мураббийлар учун футзал ўқув курслари бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тақвим режаси асосида жорий йилнинг 22-28 январь кунлари Фарғона футбол ассоциациясига қарашли Фарғона шаҳридаги "Футбол маркази" биносида AФКнинг
“Level -2” футзал тренерлик лицензияси ўқув курси бўлиб ўтмоқда. Ўқув курсини ОФК инструктори Аваз Максумов олиб боради. Аваз Фархадовичга Ўзбекистон футбол ассоциацияси инструкторлари Фаррух Зокиров ва Фурқат Хайруллаев ёрдам беришади. ОФКнинг “Level-2” футзал тренерлик лицензияси ўқув курсида 15 нафар тренерлар қатнашишмоқда.


Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии