RU

Последние новости

09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  1 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида имконият Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  1 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   5 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  12 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  32 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  13

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди Новости

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди

Теги :  ФарДУ
Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби ортда қолган 2023 йилги мавсум якунларига кўра, Фарғона вилояти Иккинчи лигасида чемпионликка эришди.

Мазкур натижа футбол клубига "Биринчи лигага ўтиш турнири" Фарғона вилояти номидан иштирок ҳуқуқини берди.

Шу йилнинг 4-12 декабрь кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган "Биринчи лигага ўтиш турнири"да университет футбол клуби мусобақанинг 3-ўрини соҳиби бўлди ва ўз тарихида илк бор Биринчи лига йўлланмасига эга чиқди.

Шу муносабат билан бугун Фарғона давлат университетинг анжуманлар залида клуб вакилларини тақдирлаш маросими ташкил этилди. Маросимда сўзга чиққан расмийлар университет футбол клубига келгусида ҳам омад ва зафарлар ёр бўлишига тилак билдирдилар. Хусусан, Фарғона давлат университети биринчи проректори Зокиржон Раҳимов "ФарДУ" клубининг Биринчи лигадаги иштирокини профессионал клубларга хос тарзда таъминлаш борасида раҳбарият томонидан барча зарурий шароитлар яратиб берилишини айтиб ўтди. Маросим давомида жамоа аъзоларига медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.

Таъкидлаш жоиз, футбол клуби асосан талаба-ёшлардан шакллантирилган. Шунингдек, жамоа таркибида Отабек Зокиров, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Риза Айвазов, Алишер Паҳрутдинов, Элёр Мамасолиев, Асилбек Ғойибжонов каби таниқли номлар ҳам бор. Шунингдек, жамоа бош мураббийи Фарғонанинг "Нефтчи" клуби афсонаси, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи" унвони соҳиби Сергей Лебедев ҳисобланади.

Бекзод Толибов, Фарғонадан Championat.asia учун махсус


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика