RU

Последние новости

07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  2 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  14 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5

ФарДУ янги мавсумни Пролигада ўтказади Новости

ФарДУ янги мавсумни Пролигада ўтказади

Теги :  Пролига
Биринчи лига мусобақасидаги дебют мавсумида муносиб иштирок этган Фарғона давлат университетининг футбол жамоаси 2025-йилги мавсумни Пролигада ўтказади.

ФарДУ биринчиликнинг Шарқий минтақасини 2-ўринда якунлаб, плей-офф босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритганди. Тошкент мезбонлик қилган плей-офф ўйинларида университет жамоаси 3-ўринни эгаллади. 


Ўтган йилнинг декабрь ойида Лига мутахассислари Фарғона давлат университетида бўлиб, унинг футбол жамоасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди ҳамда ФарДУънинг Пролигада иштирок этиши учун қандай ишлар амалга оширилиши лозимлиги юзасидан университет раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Декабр ойи давомида университет Лига томонидан илгари сурилган талабларни босқичма-босқич ҳал қилди. 


Хусусан, клуб 2025-йилги мавсумни Истиқлол стадионида ўтказиш бўйича уч томонлама шартномани Лига рўйхатидан ўтказди. Кейинчалик Пролига клубларининг футболчилар билан меҳнат шартномаси имзолаши борасидаги ЎФА томонидан белгиланган талабларни бажариш юзасидан кафолат тақдим этилди. Шунингдек, университет талабларидан тузиладиган У19 жамоаси Ўзбекистон У19 чемпионатида иштирок этадиган бўлди. 


Лига олий таълим муассасаларининг профессионал футболга бўлган интилиш ва эътибори ортиб бораётганини қадрлайди ва ФарДУ жамоаси 2025-йилги мавсумни шартли равишда Пролигада ўтказишини маълум қилади. Қўшимчасига, мазкур жамоанинг кейинги йиллар давомида лицензиялаш талаблари асосида фаолият олиб боришига кўмаклашади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика