Фаолиятини якунлаган Туре: "Мен яна бир неча йил тўп тепаман"
13 мая 2019 12:41
Новости
Фаолиятини якунлаган Туре: "Мен яна бир неча йил тўп тепаман"
Ярим ҳимоячи Яя Туре ижтимоий тармоқ орқали фаолиятини якунлашни истамаётгани ҳақида маълум қилди.
Олдинроқ, унинг агенти Дмитрий Селюк 35 ёшли футболчи фаолиятини якунлагани ва мураббийлик ишига киришаётгани ҳақида эълон қилган эди.
"Бир неча кун олдин келажагим борасида тушунмовчилик содир бўлди. Бунга аниқлик киритмоқчиман, футболни яхши кўраман ва яна бир неча йил тўп тепмоқчиман. Мураббийлик лицензиясини олишга қизиқишим бор, аммо ҳозир бу ҳақида ўйламаяпман. Ҳозир яна футбол ўйнашга тайёрман! Ҳавотир олманг, аммо пайти келса фаолиятимни якунлаганим ҳақида ўзим расмий баёнот бераман" - дейди Туре.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии