Ҳақиқий "қизил иблис" - Майкл Кэррик фаолиятига назар
15 мая 2018 18:46
Новости
Ҳақиқий "қизил иблис" - Майкл Кэррик фаолиятига назар
Ушбу турда “Манчест ер Юнайтед” жамоаси “Уотфорд”га қарши баҳс олиб борди ва кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Манчестер Юнайтед” жамоаси сафида 12 йилдан буён фаолият олиб борган Майкл Кэррик шу куни футболчилик фаолиятини якунлади.
Майкл Эдриен Кэррик 1981 йили 28 июль куни Англиянинг Уолсенд, Тайн-энд-Уир шаҳрида таваллуд топган. Унинг ота-онасининг исми Линн ва Винса. Кэррик 5 ёшида, яъни 1986 йили “Уолсенд Бойз” жамоасида футбол билан шуғулланишни бошлаган. Кэррик 12 ёшга тўлганида “Уолсенд Скулз” жамоасига кейин эса “Норт Тайнсайд Скулз” клубига кўчиб ўтган. Майкл “Уолсенд Бойз” жамоасида шуғулланиб юрган пайтда Англия ёшлар терма жамоасига жалб қилинган. Мактабда ўқиб юрган пайтда “Вест Хэм” жамоасига ўтишдан аввал Кэррик ҳужум чизиғида ҳаракат қилган. “Вест Хэм”га ўтганидан сўнг, ярим ҳимоя чизиғида ўйнай бошлаган.
«Вест Хэм Юнайтед»
Майкл ғарбий Уолсендаги ўрта мактабда тахсил олган. Шундан сўнг, Кэррик ўрта маълумотли гувоҳномасини олган. 1997 йили кўплаб жамоалар қобилиятли футболчи билан шартнома имзолашни истаган. Бу борада “Вест Хэм Юнайтед” скаутлари Муни ва Билл Гиббс энг омадли бўлишган. Улар Кэррикни “Уолсенд Бойз” жамоасида шуғулланиб юрган пайтдан кузатиб юришган. Иқтидорли футболчига шарқий-ғарбий клублар катта эътибор қаратмаган. Харри Реднаппнинг фикрича, бунинг сабаби Кэррик жуда баланд ва ноқулай бўлган, шунингдек тиззасида доим оғриқни ҳис қилган. Кэррик профессионал фаолиятини 1998 йили таниқли бўлган “Вест Хэм Юнайтед” жамоасининг академиясида бошлаган. Ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Англия кубоги финалида Кэррик жамоадошлари билан бирга “Ковентри Сити” жамоасини йирик 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ўйинда у ажойиб ўйин кўрсатган. Киритилган голлардан иккитасига Майкл муаллифлик қилган.
Кэррик “Вест Хэм Юнайтед”нинг асосий таркибида 1999 йили “Брэдфорд Сити” жамоасига қарши учрашувда ўзининг дебют ўйинини ўтказган. Ўшанда Майкл Кэррий Рио Фердинанднинг ўрнига майдонга тушган. Ушбу баҳсда “Болғачилар” йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Кэррик мавсумнинг икки ойини ижара асосида ўтказган. Бир ой “Суиндон Таун” жамоасида ўйнаган бўлса, яна бир ой “Бирмингем Сити” шарафини ижара асосида ҳимоя қилган. Шундан сўнг, Кэррик “Вест Хэм” жамоасида бир қанча ўйинлар ўтказган. 2000 йили 22 апрель куни Майкл ўзининг биринчи голини “Ковентри” жамоасига урган. 2000/01 йили футболчи “Вест Хэм” таркибида тўлиқ ўйин кўрсатиб ўзининг яхши томонларини кўрсатган. Шу йили профессионал футбол ассоциацияси талқинига кўра Кэррик йилнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясига номзодлик қилган.
Аммо, ушбу совринни “Ливерпуль” жамоасида фаолият олиб борган Стивен Жеррард илиб кетган. 2002/03 йилги мавсумнинг катта қисмини Кэррик жароҳати сабабли ўтказиб юборган. “Болғачилар” премьер лигани тарк этишган. Шундан сўнг, Кэррик жамоада қолишни истади ва 2003/04 йилги мавсумни чемпионшипда ўтказди. “Вест Хэм” мавсумни плей-офф зонасида якунлади. Аммо, “Кристал Пэлас” билан бўлган ўйинда 0:1 ҳисобида рақибларига мағлуб бўлиб премьер лига йўлланмасини қўлга кирита олмади. Мавсум якунланганидан сўнг бир қатор клублар “Портсмунт”, “Арсенал” ва “Тоттенхэм” жамоалари Кэрикка қизиқиб қолишди. Хабар қилинишича, ярим ҳимоячини қўлга киритиш пойгасида “Арсенал” карвонбошилик қилган. Шундан сўнг, Патрик Виера “Арсенал”да қолишни истаган ва “канонирлар” Кэриккни ўз таркибига қўшиб олишдан бош тортган.
“Тоттенхэм”
2004 йили 24 августь куни Кэррик Лондоннинг “Тоттенхэм” клубига 3,5 миллион фунт стерлинг эвазига кўчиб ўтган. Жароҳати сабабли Кэррик 18 октябрь куни “шпорлар” таркибида дебют ўйинини “Портсмунт” жамоасига қарши ўйинда ўтказган. Ўшанда “Тоттенхэм” рақибларига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган. Шу йилнинг 9 ноябрь куни Кэррик янги бош мураббий Мартин йол қўл остида асосий таркибда илк ўйинини ўтказган. Англия лигаси кубогида “Тоттенхэм” “Бернли” устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Майкл киритилган голларнинг бирига ассистентлик қилган.
Кэррик Мартин Йолнинг жамоасида етакчи футболчилардан бири бўлган. Премьер лиганинг 2005/06 йилги мавсумида Майкл Кэррик бор йўғи 3та ўйинни ўтказиб юборган. 2005 йили 3 декабрь куни Кэррик “Сандерленд”га қарши учрашувда “шпорлар” таркибида ўзидинг дастлабки голини киритган. Киритилган ушбу гол Майкл Кэррик жамоасига ғалаба келтирган 3:2. Ушбу мавсумда Кэррик “Тоттенхэм” футболчилари орасида энг кўп ассистентлик қилган. Шу йили “шпорлар” премьер лигада 5-ўринни эгаллаб энг яхши натижа қайд этган. Сўнги турга қадар “шпорлар” тўртинчи ўринга кўтарилишган. ЕЧЛ йўлланмасини тақдим этувчи ўйинда “шпорлар” “Арсенал”га мағлубиятга учраган. Ушбу ўйиндан олдин “Тоттенхэм”нинг 10 нафар футболчиси, шу жумладан, Кэррик ҳам овқатдан заҳарланганди.
“Манчестер Юнайтед”
2006 йили 31 июль куни Кэррик “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган. Аввал “шпорлар” МЮнинг 10 миллион фунтлик таклифни рад этишганди. Аммо, 14 миллион фунт билан бирга ташкил этадиган бонусларга розилик билдирган. Агарда ушбу бонусларнинг барчаси амалга ошса “Тоттенхэм” 18,6 миллион фунт ишлаб олиши мумкин бўлган. Кэррик ушбу трансфердан сўнг, ўша пайтдаги қиммат харидлар рўйхатининг кучли бешлигидан жой олган. “Қизил иблислар”нинг бош мураббийи Сер Алекс Фергюсон Кэррикни жамоанинг собиқ сардори Рой Киннинг ўрнида кўрган ва Майкл Кэррикка “Манчестер Юнайтед”нинг 16 рақамли либоси тақдим этилган. Ушбу рақам аввал Рой Кинга тегишли бўлган.
Кэррик “Манчестер Юнайтед” сафида 2006 йили 23 август куни “Чарльтон”га қарши учрашувда захирадан майдонга тушган. Ушбу баҳсда “қизил иблислар” рақибларини йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган. 26 август куни “Уотфорд”га қарши Кэррик асосий таркибда биринчи маротаба майдонга тушган. Бу ўйинда “Манчестер Юнайтед” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 2006/07 йилги мавсумда Кэррик деярли барча учрашувларда асосий таркибда майдонга тушган. Декабрь ойининг сўнгида Кэррик кичик жароҳат олган ва маълум бир вақтга сафдан чиқган.
Унинг ўрнига Фергюсон Жон Оши ёки Даррен Флетчерни майдонга туширган. Кэррик “Манчестер Юнайтед” таркибидаги илк голини 2007 йили 13 январь куни “Олд Траффорд”да бўлиб ўтган учрашувда “Астон Вилла” дарвозасига урган. Ушбу баҳсда майдон эгалари рақибларини 3:1 ҳисобида мағлуб этишган. 2007 йили 19 апрель куни “Рома”га қарши ЕЧЛ чорак финали жавоб ўйинида Кэррик узоқ масофадан икки маротаба рақиб жамоа дарвозасини ишғол қилган. “Қизил иблислар” 7:1 ҳисобида ғалаба қозониб ярим финалга йўл олган. Аммо, ярим финалда “манкунианликлар” Италиянинг бошқа бир клуби “Милан” га имкониятни бой берган ва МЮ ЕЧЛдаги ўз юришини шу ерда тўхтатган. Премьер лигада МЮ омадли иштирок этган ва Англия чемпиони деган номга сазовор бўлган.
Ушбу ғалаба Кэррикнинг фаолиятидаги дастлабкиси бўлган. Мавсумнинг сўнги учрашувида “қизил иблислар” Англия кубоги финалида Лондоннинг “Челси” жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган ва “олтин дубл”ни қайд эта олмаган. “Манчестер Юнайтед” 2007/08 йилги мавсумда Оуэн Харгрив билан шартнома имзолаганидан сўнг, Кэррик асосий таркибда майдонга туша олмаслигини тан олган. 2007 йилнинг октябрь ойида ЕЧЛ баҳсида “Рома”га қарши учрашувда Майкл тирсагини синдириб олган. 3 ноябрь куни Кэррик “Арсенал”га қарши учрашувда Андерсоннинг ўрнига майдонга тушган. Майкл Кэррик собиқ жамоаси “Вест Хэм” дарвозасига 3 май куни бўлиб ўтган ўйинда гол урган ва ушбу баҳсда “қизил иблислар” рақибларини йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.
2009-2013
2009 йили 30 сентябрь куни “Олд Траффорд”да бўлиб ўтган ЕЧЛ мусобақаси гуруҳ босқичида “Вольфсбург”га қарши ўйинда ғалаба тўпини киритган. 2009/10 йилги мавсумнинг ўрталарида Рио Фердинанд, Неманья Видич, Уэсли Браун ва Жонни Эвансларнинг жароҳат олгани сабабли бир нечта ўйинларда марказий ҳимояда ҳаракат қилган. Кэррик аввал ушбу позицияда ҳеч қачон ўйнамаганди. Жамоа бош мураббийи Сэр Алекс Фергюсон футболчини янги позициядаги ўйинидан сўнг аъло даражада баҳолаган.
Майкл 2010 йили 28 февраль куни Англия лига кубоги финалида “Астон Вилла”га қарши “қизил иблислар” рақибларини 1:2 ҳисобида мағлубиятга учратган. Ушбу баҳсда Кэррик асосий таркибда майдонга тушган. Майкл Кэррик ушбу мубосақада биринчи бор олтин медални қўлга киритган. Чемпионат баҳсларида эса “Манчестер Юнайтед” “Челси”дан 1 очкога ортда қолиб иккинчи ўринни эгаллаган.
2011 йилнинг март ойида Кэррик “қизил иблислар” билан 2013/14 йилги мавсумнинг сўнгига қадар шартномасини узайтирган. Орадан икки ярим ой ўтгандан сўнг, “қизил иблислар” 19 маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритган ва Англия футболи тарихида рекорд натижани қайд этган. Бундан ташқари “Манчестер Юнайтед” ЕЧЛ мусобақасининг финалига қадар етиб борган. Финалда МЮ Каталониянинг “Барселона” жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.
2013
2013 йилнинг май ойида “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон истеъфога чиқган ва унинг ўрнига жамоани шотландиялик Дэвид Мойес бошқарган. “Манкунианликлар” 2013/14 йилги мавсумни Англия суперкубогида бошлаган. Ушбу баҳсда Кэррик тўлиқ 90 дақиқа ўйин ўтказган. Ушбу баҳсда “манкунианликлар” Робин ван Персининг дубли эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 22 ноябрь куни Майкл Кэррик жамоа билан 2015 йилга қадар янги шартномага имзо чеккан. Шартнома бандига кўра, йил якунида футболчи яна бир йилга шартномасини узайтириши белгиланган.
Мавсум Кэррик учун қийин ва омадсиз ўтди. Футболчи 2013 йили жароҳати сабабли 6 ойни ўтказиб юборди. “Қизил иблислар” янги мураббий қўл остида премьер лиганинг ушбу мавсумини 7-ўринда якунлашди ва сўнги йилларда биринчи маротаба МЮ еврокубокларда иштирок этмаган. Кейинги йили “манкунианликлар” Мойесни ўрнига Луи ван Гални бош мураббийлик постига таклиф қилган.
2014 йилнинг ёз ойида Кэррик тўпиғидан жароҳат олган ва 3 ойга сафдан чиққан. 2 ноябрь куни премьер лиганинг Манчестер дербисида Кэррик майдонга тушган. Майкл Кэррий сафга қайтганидан сўнг,” Манчестер Юнайтед” кетма-кет 6 маротаба ғалаба қозонган. Улар орасида “Ливерпуль”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Декабрь ойида Луи ван Гал Кэррикни жамоанинг вице капитан этиб тайинлади.
2015 йили 15 март куни “Олд Траффорд”да “Манчестер Юнайтед” футболчиси Майкл Кэррик собиқ жамоаси “Тоттенхэм”га қарши учрашувда ўз номини таблога ёздириб қўйган ва “қизил иблислар” рақибларини йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишига ўз ҳиссасини қўшган. 20 март куни Кэррик жамоа билан кейинги йил мавсумининг сўнгига қадар шартномасини узайтирган. “Қизил иблислар” аввалги мавсумга қараганда бу мавсумда яхши ўйин кўрсатган.
2016 йилги мавсумнинг илк баҳсида “Манчестер Юнайтед” ўз уйида “Суонси” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган. Ушбу баҳс Кэррик учун “қизил иблислар” таркибидаги 400-ўйин бўлган. Жароҳати сабабли Кэррик бир нечта ҳафтани ўтказиб юборган. 29 январь куни кубок баҳсида “Дерби Каунти”га қарши учрашувда Майкл Кэррик сафга қайтган. Кэррик жароҳат сабабли бир нечта учрашувларни ўтказиб юборган, улар орасида “Ливерпуль”га қарши ўйин ҳам бўлган.
“Манчестер Юнайтед” Англия суперкубогида 2016/17 йилнинг дебютанти “Лестер”га қарши учрашувда ғалаба қозонган. 2016 йили 21 сентябрь куни лига кубоги баҳсида “Нортенгемптон Таун” жамоасига қарши учрашувда рақиб жамоа дарвозасини ишғол қилган. “Манчестер Юнайтед” ушбу турнирда финалга қадар етиб борган. Турнирнинг финал баҳси Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтган. Финалда “қизил иблислар” “Саутгемптон” жамоасига қарши учрашувнинг танаффус пайтида Майкл Кэррик захирадан майдонга тушган ва рақиб жамоа устидан қозонилган (3:2) ғалабага ўз ҳиссасини қўшган.
Мавсум якунланганидан сўнг, Кэррик 2018 йилга қадар навбатдаги шартномасини имзолаган. 2017 йил 11 июль куни Уэйн Руни “Эвертон”га кўчиб ўтганидан сўнг, “Манчестер Юнайтед” жамоа сардори Майкл Кэррик деб эълон қилинган.
Майкл Кэррик 2018 йили 13 май куни “Уотфорд”га қарши фаолиятидаги сўнги учрашувини жамоа сардори сифатида ўтказди. Ушбу баҳсда “қизил иблислар” рақибларини кичик ҳисобда мағлубиятга учратди. Баҳснинг 85-дақиқасида Майкл Кэррик ўрнига Поль Погба захирадан майдонга тушган.
Википедия асосида Жаҳонгир Сотволдиев тайёрлади
Комментарии