"Фанат Суперлига". "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 3:1
09 апр 2020 18:14
Новости
"Фанат Суперлига". "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 3:1
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.
Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.
Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади. Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади.
Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.
"Фанат Суперлига". "Қўқон-1912" – "Пахтакор"
"Ўйин" соат 18:15да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади.
Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. Тўғри жавоб бериб қайсидир жамоага очко келтирган ник соҳиблари ўша турда бошқа жамоа мухлиси бўла олишмайди!
1-Савол: 2003 йил Олий лигада "Пахтакор" тўпурари ким бўлган? Жавоб: Зайниддин Тожиев (Темурбек Валиев "Қўқон-1912" мухлиси биринчи бўлди)
2-Савол: 2008 йил Юрий Цой қайси клубда ўйнаган? Жавоб: Андижон (Admin_Osiyo "Пахтакор" мухлиси биринчи бўлди)
3-Савол: 1999 йил Олий лигада "Темирйўлчи" тўпурари ким бўлган? Жавоб: Соли Қурбонов (Маснур Самандаров "Қўқон-1912" мухлиси биринчи бўлди)
4-Савол: 2013 йил Суҳроб Бердиев қайси клубда ўйнаган? Жавоб: "Сўғдиёна" (Zvutkand.. "Қўқон-1912" мухлиси биринчи бўлди)
Ўйин тугади. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 3:1
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии