"Фанат Суперлига". "Металлург" – "Сўғдиёна" 2:2
06 апр 2020 16:59
Новости
"Фанат Суперлига". "Металлург" – "Сўғдиёна" 2:2
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.
Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.
Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади. Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади.
Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.
"Фанат Суперлига". "Металлург" – "Сўғдиёна"
"Ўйин" соат 17:00да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади.
Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. Тўғри жавоб бериб қайсидир жамоага очко келтирган ник соҳиблари ўша турда бошқа жамоа мухлиси бўла олишмайди!
1-савол: Осиё Кубоги-1996да Ўзбекистонинг энг биринчи голини ким урган? Жавоб: Игорь Шквирин (жураев 6566 "Сўғдиёна" мухлиси биринчи бўлди)
2-савол: 2000 йилги Осиё Кубоги финалини қайси ҳакам бошқарган? Жавоб: Али Бусайим (Jamshid Jalilov "Сўғдиёна" мухлиси биринчи бўлди)
3-савол: 2004 йилги Осиё Кубогида Япония бош мураббийи ким бўлган? Жавоб: Зико (Shahzod Rasulev "Металлург" мухлиси биринчи бўлди)
4-савол: 2007 йилги Осиё Кубоги финалида ягона голни урган футболчи ким? Жавоб: Юнус Маҳмуд (HAVASKOR JURNALIST "Металлург" мухлиси биринчи бўлди)
Ўйин тугади. "Металлург" – "Сўғдиёна" 2:2
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии