Фалькао фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин
16 янв 2021 16:15
Новости
Фалькао фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин
"Галатасарой" таркибида ҳаракат қилаётган ҳужумчи Радамель Фалькао фаолиятини океанортида давом эттириши мумкин.
34 ёшли футболчи билан "Портленд" жамоаси шартнома имзоламоқчи. AS нашрининг ёзишича, Туркия клуби ҳам футболчини сотиб юборишга тайёр турибди. Томонлар яқин вақтлар ичида музокараларни бошлайди.
Фалькао 2019 йилдан буён "Галатасарой" таркибида ҳаракат қилмоқда. У ушбу мавсумда Туркия чемпионатининг 8 ўйинида 5 гол уришга эришди.
Комментарии