RU

Последние новости

15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  0 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  11 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  4 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21

Фаластин - Иордания. Превью Новости

Фаластин - Иордания. Превью

Осиё Кубоги "D" гуруҳидан ўрин олган Фаластин ва Иордания ўртасидаги ўйин Мельбурн шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Илк турда иккала жамоа ҳам мағлуб бўлди. Фаластин амалдаги Осиё Кубоги соҳиби Японияга 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Иордания 2007 йилги чемпион Ироққа ютқазди - 0:1.

Фаластин ўз тарихида илк бор қитъа чемпионати финал босқичида қатнашмоқда. Жамоа ўтган йил ОФК Чақирув кубогида ғолиб бўлиб йўлланмага эга бўлди. Терма жамоа ҳозирча Осиё Кубогида гол ура олгани йўқ.

Иордания учун бу йилги мусобақа 3-Осиё Кубоги саналади. Ушбу жамоа ўзи қатнашган ўтган икки Осиё чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган (2004 ва 2011 йилларда).

Бу икки жамоа ўзаро 7 марта тўқнаш келган. Фаластин бугунга қадар Иорданияни умуман мағлуб эта олмаган. Тўрт марта дуранг қайд этилган ва 3 марта Иордания зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам Иордания яққол устун - 15:6.

Ушбу жамоалар ҳозирга қадар Осиё Кубогида умуман тўқнаш келишмаган.

Дастлабки турда иккала жамоа ҳам 3тадан сариқ битта қизил карточка олди. Фаластиндан Аҳмад Ҳарби ва Иорданиядан Анас Бани Ясин қизил карточка туфайли бугунги баҳсни юборишади.

Фаластин - Иордания
16 январь 2015. Мельбурн
Бош ҳакам
: Ким Жонг Хёк (Жанубий Корея)
Қанот ҳакамлари: Жеонг Хаэ Санг (Жанубий Корея), Янг Бёонг Еун (Жанубий Корея)
Тўртинчи ҳакам: Аммал Али Абдулла Жума (БАА)
Бешинчи ҳакам: Моҳд Юсри Муҳаммад (Малайзия)


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика