ФАКТ! Ўзбекистон Тошкентда Эронга фақат 1 та гол урган
20 июн 2023 13:09
Новости
ФАКТ! Ўзбекистон Тошкентда Эронга фақат 1 та гол урган
Ҳозирга қадар мазкур жамоалар 11 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Катта устунлик рақибларимиз томонида. Эрон 9 марта ғалабага эришган. Бир марта дуранг қайд этилган ва бир марта Ўзбекистон ғалаба қозонган. Форслар ўзаро ўйинларда 15 та гол уришган, вакилларимиз эса уч бор Эрон дарвозасига йўл топа олишган холос.
Тошкентда Эронга қарши 6 та ўйин ўтказилган. Шундан 5 тасида меҳмонлар зафар қучишган ва 1 та ўйин дуранг билан тугаган. Эътиборлиси, Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси Эронга фақат 1 та гол урган. 2020 йил ўртоқлик учрашуви доирасида Элдор Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Тошкентдаги барча ўйинлар:
2009 - Ўзбекистон - Эрон 0:0
2012 - Ўзбекистон - Эрон 0:1
2015 - Ўзбекистон - Эрон 0:1
2016 - Ўзбекистон - Эрон 0:1
2018 - Ўзбекистон - Эрон 0:1
2020 - Ўзбекистон - Эрон 1:2
Эслатиб ўтамиз, "CAFA National Cup-2023" финал учрашуви бугун "Бунёдкор" стадионида 20:30 да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии