RU

Последние новости

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  13 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  15 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз” Новости

Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Эронга қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ютиш ҳар доим ёқимли бўлади. Мухлислар ҳаммаси хурсанд. Эронга қарши ўйнаш осон эмас — доимий кураш талаб этилади. Улар жуда кучли терма жамоа, шунинг учун бўшашиш мумкин эмасди. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, бир нечта вазиятдан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса гол урмасангиз, ўйин қийинлашиб боришини кўрдик. Аммо яхши вазиятдан чиқиб кетдик, дарвозамиз олдида жиддий хавф туғилмади. Албатта, қизил карточкадан кейин ўйин оғирлашди, лекин мен ўйинчиларимнинг менталитетидан мамнунман. Бир киши кам бўлсак ҳам рақибга имконият қолдирмадик.

Айтиб ўтганимдек, Эрон Осиёдаги энг кучли терма жамоалардан бири, уларда яхши штаб ишлайди. Футболчиларимиз қизил карточкадан кейин бир жамоа бўлиб ўйнашди. Бундай рақибга қарши битта кам ўйнаш осон эмас”, — дейди Фабио Каннаваро.

— Иккита йиғин ўтказдик. Каннаваронинг футболи Миср билан ўйиндами ёки бугунги финалдами?

— Мен кўп нарсани ўзгартиришни истамайман, лекин айрим жиҳатларни яхшилаш керак. Биз кўпроқ ҳимоядан чиқишга ҳаракат қилдик. Тўп билан ва тўпсиз ҳолатда баланcни ушлашга интилдик. Юқори прессинг қилдик — булар одатий нарсалар. Вақтимиз кўп эмас, шунинг учун ҳамма нарса бирданига ўзгармайди. Лекин мен омадлиман, чунки ақлли футболчиларим бор. Улар машғулотлардан завқ олишяпти. Терма жамоадаги ички муҳит яхши. Жисмоний томонлама яхшиланишимиз керак. Март ойидаги йиғинда яна кўрамиз. Чемпионатимиз тугайди, Европадаги футболчиларимиз эса ўйнашда давом этади.

— Терма жамоага келганингиздан кейин бир нечта ўзгаришлар қилдингиз. Масалан, нутрицолог жалб этилди. Бу нималарга ёрдам беради?

— Нутрицолог таом сифатига жавоб беради. Тўғри, бу майда деталдек туюлиши мумкин. Лекин айнан майда жиҳатлар катта натижаларга олиб келади. “Нутрицолог келди, шунинг учун ютиб қўйдик”, дея олмайман. Биз пенальтилар серияси бўйича алоҳида ишладик. Қайси футболчи яхшироқ тепишини кўриб, шунга қараб танлов қилдим. Пенальти — баъзан омадли, баъзан омадсиз тугайдиган жараён.

Остонда юқори потенциал бор. Бироқ 45 дақиқадан кейин муаммолар пайдо бўлмоқда. Мен битта ўйинни юқори савияда ўйнаб, иккинчисида пасайиш бўлишини истамайман. Ҳар доим барқарорлик керак. Бу унинг ўзи учун ҳам фойдали бўлади. Умид қиламанки, Остонга ёрдам берамиз ва барқарор ўйин кута оламиз.

— Жалолиддин Машариповнинг ҳолати ҳақида...

— Жалолиддин Машарипов билан гаплашдим. У югуришни бошлади. Бу турнирга келишга деярли тайёр эди. Умид қиламанки, март ойидаги йиғинимизда қатнашади. Йиғин бошида 9 нафар, кейин 3 нафар футболчи йўқ эди — бу терма жамоаларда учраб турaдиган ҳолат.

— ФИФА кунларидан ташқари, масалан январь ойида ҳам йиғин ўтказиладими?

— Биз январь ойида йиғин ўтказиш ҳақида аллақачон гаплашганмиз. У ерда фақат маҳаллий футболчилар бўлади. Таркибимизнинг катта қисми легионерлардан иборат, лекин бошқа номларни ҳам синаб кўрамиз. Ёшларга имконият берамиз. Бизга барча футболчилар керак.

Рейтинг: +20   

Комментарии

+3   
19 ноя 00:32:23
David Terezege
Rustam turdimurodovni sinab kurin Shef
+1   
19 ноя 00:35:58
Акмал Djuraev
Трезегье узр + ни урнига - босилиб кетди
   
19 ноя 03:24:46
Дильшод
Машариповни шунақа заказ қилиб тиқвуйларчи, бу журналистлар охири шуни реклама қилиб термадаки мухитни ҳам онасиникига тиқишади, тортмайдику термага, Машарипов ўйнайдиган чап қанотда Остон билан Аббос бор, бу Мвгарипов ўзини прймида ҳам бц болларни захирада ўтқиза олмайдику, кейин бу гапга чечан мцхитни бузишга ўтади, инсоф борми, нима қиласила Машариповни заказига ўчиб
   
19 ноя 01:56:12
Fozil
Burabbiyni denkasi sezilyapdi futbolchilarda o'sish bor hujum yaxshi rivojlana boshlayapdi himoya ham yaxshi xullas Kannavaro jamoa qurishni boshladi omad Kannavaro olg'a OZBEKISTON!!!
   
19 ноя 01:17:56
Mirjalol Mirakramov
Ответ на комментарий пользователя Акмал Djuraev
Трезегье узр + ни урнига - босилиб кетди
O'rnizga + bosib qo'ydim))
   
19 ноя 00:49:07
TOMJIQ_OLOT
Grazie Don Fabio! Congratulazioni per le vittorie su Egitto e Iran! Avanti, Uzbekistan!
   
19 ноя 00:33:41
Акмал Djuraev
Сурхондаги Рустамни бир уйнатиб курса буларди номига чакириб уйнатмади хам сурхондарьёлик булмаса хам сурхондан узини курсатаяпти курсин шу йигитни хам
-1   
19 ноя 00:55:32
Мансур Исмаилов
Ответ на комментарий пользователя Жамшид Jamshid
Копадзени тактикасини ухшамас экан канотдан жарима майдончасига ошириш йук.
Шу нарсани кўриб асабим бузилаверди. Қанотдан узатаверишди ўхшамаса хам! Тўпни бекордан йўқотиб. Таййор марказдан ёриб кирса бўладиган вазиятда хам қанотга оширяпти. Қанотдан узатилган тўпни деярли хаммасини дарвозабон ушлаб олди.
-1   
19 ноя 00:35:43
Жамшид Jamshid
Копадзени тактикасини ухшамас экан канотдан жарима майдончасига ошириш йук.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика