Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)
06 окт 17:24
Новости


Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)
"Келганлар учун раҳмат. Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Мен учун катта шараф. Ассоциация сўнгги икки йилда кўплаб ёш футболчиларни тарбиялади. Ўзбекистонга келишимининг сабабларидан бири шу. Мен бу ерда барчасини ўзгартириш эмас, мен у йўлни давом эттиришни истайман. Менга жуда мотивацияга тўламан. Футболчиларни тезроқ майдонга бошлаб тушишни хоҳлайман. Агар бирор саволларингиз бўлса, марҳамат.
Ўзбекистонда кўп вақт бўламан. Ўзим билан ҳатто велосипедимни ҳам олиб келдим", – деди Каннаваро.
"ЎФА раҳбариятига раҳмат. Тўрт йил давомида яхши натижаларга эришдик. Қўлдан келганча ёрдам берамиз. Терма жамоа ҳамма нарсадан устун, ким ишлашидан қатъи назар. Олдимизда Жаҳон чемпионати бор. Термамизга мухлислик қиламиз", – Кападзе.
- ЎФА эълон қилинган постда Тимур Кападзе номи йўқ. Ҳозир бу ерда Кападзени "ёрдамчи мураббий" дея кўрсатилган. Кападзе штабдан ўрин олдими ёки йўқ?
- Ҳозирча йиғинда ёрдамлашаман. Кейин эса вақт кўрсатади. Ҳозир Каннаваро янги, футболимизни ўрганиб олгунча шу ерда бўламан.
- Мураббий учун дастлабки синовлардан бири Уругвайга қарши ўйин. Италия билан ўртоқлик бўлар, балки...
- Ҳозир мундиалдамиз. Италия ҳали мундиалда эмас. Афсуски, Италия ҳали ЖЧда эмас. Ҳозир футбол фақақт Европада эмас. Мен кўп жойларда ишладим ва, айниқса, Осиёда. Осиё футболи қандай даражада эканлигини биламан. Муамммо Италияга қарши ўйнашда эмас, Осиё терма жамоалари ҳам кучайиб олган. Сабаби Осиё футбол мамлакатлари ўз футболига кўп пул ажратишмоқда. Айниқса, ёшлар футболига. Италияга қарши ўйнасак, муносиб қаршилик кўрсата оламиз.
- 8 ойда ЖЧда яхши натижа қайд этадиган жамоа туза олишингизга ишонасизми?
- Терма жамоа аллақачон рақобатбардош бўлиб улгурган. Яхшилаш керак бўлган жиҳатлар кўп, албатта. Муҳими интенсивликни ошириш. Осиё ва Европа футболи фарқи интенсивликда. Бу ҳақда ЎФА билан гаплашаман. Бутун ўйин давомида темпни ушлаб тура олиш керак ва фақат шундагина ғалаба қозониш имконияти ошади. Жисмоний жиҳатни назорат ва яхшилаш керак. Барча жисмоний мураббийлар билан гаплашаман. Улар менга барча маълумотларни тақдим этса, яхши бўларди. Менимча, бу ерда ҳеч ким Жаҳон чемпионатида қатнашмаган. Мен шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли.
Похожие новости

Комментарии