Европанинг олти мамлакатида Кубок эгалари номи аниқ бўлди
21 мая 2015 12:13
Новости
Европанинг олти мамлакатида Кубок эгалари номи аниқ бўлди
20 май куни Европада бир неча мамлакат Кубоги финал учрашувлари бўлиб ўтди.
АПОЭЛ АЕЛни мағлуб этиб (4:2) Кипр Кубоги соҳибига айланди. Тель-Авивнинг "Маккаби" клуби Исроили Кубоги финалида Баэр-Шевининг "Хапоэли"ни мағлуб этди (6:2). Венгрия Кубогининг ҳал қилувчи баҳсида "Ференцварош" "Видетон"ни йирик ҳисобда таслим (4:0) этди. Хорватияда Загребнинг "Динамо" клуби "Сплит"га қарши ўйинда пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Македонияда "Работнички" "Тетекс"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Кубокка эга чиқди. "Копера" "Публикум"га иккита жавобсиз гол уриб Словения Кубогини қўлга киритди.
Олдинроқ "Ювентус" (Италия), "Чукарики" (Сербия) ва "Еглава" (Латвия) ўз мамлакатида Кубок соҳибига айланган эди.
Комментарии