RU

Последние новости

11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  1 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  0 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  12 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  6 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  6 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  5

Европа топ-жамоалари 32 та жамоа иштирокида ўтказиладиган клублар ўртасидаги ЖЧда қатнашишдан бош тортмоқда Новости

Европа топ-жамоалари 32 та жамоа иштирокида ўтказиладиган клублар ўртасидаги ЖЧда қатнашишдан бош тортмоқда

ФИФА мушкул вазиятда қолди.

Европанинг топ-клублари 32 жамоа иштирок этадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашишни хоҳламаяпти.

"Daily Mail" нашрининг ёзишича, Европанинг катта клублари ФИФАнинг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини янги форматда ўтказиш таклифини рад этишган. Ташкилот 2025 йил АҚШда бўлиб ўтадиган мусобақада 32 та жамоа иштирок этадиган форматни таклиф қилди.

ФИФА турнирнинг янги формати Европанинг 220 етакчи терма жамоаси вакилларини жамлаган Европа клублари ассоциацияси йиғилишида келишиб олинишига умид қилган. Бироқ ФИФА президенти Жанни Инфантино лойиҳанинг қўллаб-қувватланмаслигини англагач, бу масалани кун тартибидан олиб ташлади.

Ҳозир ФИФА мушкул вазиятда қолди.

УЕФА бу ғоянинг амалга оширилишига қарши чиқади, чунки уни Чемпионлар Лигаси учун таҳдид деб билади. Балки клублар катта мукофот пули туфайли фикрини ўзгартирар – ФИФА улар 150 миллион фунтни ташкил этишини ваъда қилмоқда.

ФИФА 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати АҚШда ўтказилишини истайди, чунки бу 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун синов мусобақаси бўлади.

ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг янги версиясини ҳозирда мавжуд бўлган йиллик турнир ўрнига ҳар тўрт йилда бир марта ўтказмоқчи.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика