RU

Последние новости

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  1 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  26 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  5 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  16 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  21 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Европа Чемпионлар Лигаси. Финалгача... Новости

Европа Чемпионлар Лигаси. Финалгача...

Бугун Европа Чемпионлар Лигаси финали бўлиб ўтади.

Финалда Англиянинг "Ливерпуль" ва Испаниянинг "Реал" жамоалари тўқнаш келишади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да старт олади. Табиийки, ушбу баҳс сайтимиз томонидан матнли трансляция қилинади ва ўйингача бўлган муҳим хабарлар бериб борилади. 

ВАНИҲОЯТ ФИНАЛ БОШЛАНДИ! Буёғини матнли трансляция орқали кузатинг.

Мухлисларнинг стадионга киришлари кечикаётганлиги сабаб финал баҳси кечроқ бошланадиган бўлди. Кўпи билан 15 дақиқада вазият бўйича маълумот берилади.

ЕЧЛ финалида фойдаланиладиган "Мир" сўзи туширилган тўп аукционга қўйилади ва ундан тушган маблағ БМТ томонидан қочқинларга йўналтирилади.

NO COMMENT

Бутун дунё нигоҳи бугун Париждаги финалга қаратилади. Стивен Жеррард ҳам стадионда. Бу сафар Жераррд BT Sport телеканали меҳмони сифатида ўйинга ташриф буюрган. Унинг ёнида Рио Фердинанд.

"Реал"нинг собиқ футболчиси Сами Хедира ҳам стадионда.

Финал баҳси Парижнинг шимолидаги Сен-Денида жойлашган "Стад де Френс"да бўлиб ўтади. Қурилишига 285 миллион евро атрофида маблағ сарфланган стадион ўз бағрига 81338 мухлисни сиғдира олади. "Стад де Франс" 1998 йилги ЖЧ учун махсус қурилган ва унда мусобақанинг финал баҳсини ўтказиш ишониб топширилган. Қайд этиш керакки, ушбу майдон Франция терма жамоасидан ташқари Франция регби терма жамоасининг ҳам уй стадиони ҳисобланади.



"Реал" иштирокидаги Чемпионлар Лигаси финали 4-марта Парижда ўтади:

• 1956: "Реал Мадрид" 4:3 "Реймс"

• 1981: "Ливерпуль" 1:0 "Реал"

• 2000: "Реал" 3:0 "Валенсия"

• 2022: "Ливерпуль" – "Реал Мадрид" 


Серхио Рамос: "Реал" – менинг оилам, буни ҳеч ким ва ҳеч нима ўзгартиролмайди. Умид қиламанки, биз 14-марта ЧЛни ютамиз"

Шу каби қизиқарли хабарлар билан EkSport телеграм каналида танишиб боринг. 


"Алавес" ҳужумчиси ("Реал" тарбияланувчиси) Хоселу "Қироллик клуби" либосида Парижда. Шу каби қизиқарли хабарлар телеграмдаги La TeLiga каналида


"Сантьяго Бернабеу" стадиони бугунги баҳсни кўрсатишга тайёр


Сэр Кенни Далглиш "Ливерпуль" фан-ҳудудида мухлислар билан кўришмоқда


Стивен Жеррард "қизиллар"ни қўллаб-қувватлаш учун Парижга етиб келди


"Ливерпуль" ва "Реал" жамоалари стадионда машғулот олиб боришмоқда.


"Севилья", "Реал" ва "Интер" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган Иван Саморано бош совринни ўпмоқда.


Топинг-чи, бу қайси "Реал" ўйинчисининг рафиқаси? (жавоб: бу "Реал" хавбеки Федерико Вальверденинг рафиқаси Мино Бонино)


2015 йилнинг ноябрь ойидаги терактлар

2015 йилнинг 13 ноябрь куни Франция - Германия ўйини пайтида пойтахтдаги қатор терактлардан бири стадион яқинида содир бўлди ва уни "Ислом давлати" ўз зиммасига олди. Баҳснинг биринчи таймида қўш портлаш содир бўлди. Стадионда ҳеч ким жабрланмади. "Стад де Франс" ёнида кучли портлашлар эшитилди, бироқ ўйин тўхтатилмади ва охиригача ўтказилди: Франция Германияни 2:0 ҳисобида таслим этди.

Бундан хабар топган мухлислар майдонда тўпланишмоқда.


"Ливерпуль" мухлислари Париждаги машҳур Триумфаль арка ёнида суратга тушишмоқда.


Бу эса "Реал" посбони Тибо Куртуанинг севгилиси - Мишель Герциг.


"Ливерпуль" ва "Реал" собиқ ўйинчиси англиялик Стив Макманаман ҳам шу ерда.


Бу эса стадион олдидаги йирик ЕЧЛ финали тўпи.


Финал олдидан фестивалнинг 2-куни, Hotel de Ville'да қуёш ботиш пайтидаги умумий кўриниш.


Одамлар Victor Hugo Plage олдидаги Чемпионлар Лигасининг улкан соврини ёнида.



Бу эса мадридликлар ҳимоячиси Эдер Милитаонинг севгилиси Каролина Лима. "Реал" ўйинчиларининг рафиқалари ва ёқтирган қизлари уларнинг машғулотларига ташриф буюришган.


Топинг-чи, бу ким?


Бугунги ўйин учун Adidas томонидан тақдим этилган махсус тўплар.


"Ливерпуль" мухлислари Париждаги Gare Du Nord барида.


Сандра Гарал - Марко Асенсионинг севгилиси.


Қайнона ва келин. Марианн Баренна Маклай (Карло Анчелоттининг рафиқаси) ва Ана Галоча (Давиде Анчелоттининг рафиқаси, испан актрисаси)


"Стад де Франс"нинг бугунги кўриниши.


Бу эса "қироллик клуби" мухлислари.


"Ливерпуль" ишқибозлари ажойиб фонда ўз клублари байроғини илиб қўйишган.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика