RU

Последние новости

13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  2 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  8 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  2 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  1 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  2 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  17 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  15 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  24

Европа Чемпионлар Лигаси. Бугунги ўйинлар анонси. Фактлар Новости

Европа Чемпионлар Лигаси. Бугунги ўйинлар анонси. Фактлар

Бугун Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф ўйинларига якун ясалади ва гуруҳ босқичида иштирок этувчи сўнгги бешта жамоа номи маълум бўлади.

"Брюгге" - "Манчестер Юнайтед" (дастлабки ўйин - 1:3)

Депайнинг дубли ва Феллайнининг голи "Олд Траффорд"даги ўйинда манчестерликларга ғалаба келтирганди.

"Брюгге" эса еврокубокларда ўз майдонида 10 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмайди. МЮ эса Европа майдонларида сафардаги сўнгги иккита ўйинда иккита гол фарқи билан мағлубиятга учрамоқда.




"Байер" - "Лацио" (0:1)

Биринчи ўйин тақдирини Кейта киритган ягона гол ҳал қилганди. Ўша ўйин "Лацио" учун ЕЧЛ плей-оффларидаги илк ўйин бўлганди.

Римликларга ушбу ўйинда дарвозабон Федерико Маркетти, шунингдек, клозе, Билья ва Жоржевич каби футболчилар ёрдам бера олмайдилар.



ЦСКА - "Спортинг" (1:2)

ЦСКА ЕЧЛнинг ўз майдонидаги олтита ўйинидан бери ғалаба нималигини билмаяпти. Португалияликларга эса бугун Жефферсон ёрдам бера олмайди.




"Партизан" - БАТЭ (0:1)

Гордейчукнинг ўтган ўйиндаги 75-дақиқада киритган голи белорусларга ғалабани тақдим этганди. "Партизан" ярим ҳимоячиси Марко Евтович ўтган ўйинда қизил карточка олган ва бугунги ўйинни ўтказиб юборади.



АПОЕЛ - "Астана" (0:1)

АПОЭЛ ўз майдонидаги еврокубок ўйинларида бешта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти.
Бауржан Жолчиевнинг ўтган ўйинда киритган голи остоналикларнинг имкониятларини бироз оширди. Бунгача ҳеч қайси қозоқ жамоаси ЕЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этмаган. Бугунги ўйинда қўшниларимизга омад тилаб қоламиз.


УЕФА расмий сайти асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика