RU

Последние новости

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

"Евро-2024"даги энг даҳшатли вазият: юз суяклари синиб кетган Варга учун мусобақа тугади — олдинда ҳаёт учун кураш Новости

"Евро-2024"даги энг даҳшатли вазият: юз суяклари синиб кетган Варга учун мусобақа тугади — олдинда ҳаёт учун кураш

Бир неча йил аввал Кристиан Эриксен билан юз берган воқеа ёдингизда бўлса ажабмас.

Ўшанда Дания термаси етакчиси Евро-2020нинг (ковид туфайли мусобақа 2021 йилда ўтказилганди) илк турида Финляндияга қарши беллашувда ҳушини йўқотган ва юраги уришдан тўхтаб қолганди. Майдоннинг ўзида клиник ўлимни бошдан кечирган Кристианга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳаёти сақлаб қолинганди.

Якшанба оқшомида футбол олами яна шу каби "шок" ҳолатига тушди. Евро-2024 "А" гуруҳидан плей-оффга кимлар чиқиши ҳал бўлаётган муҳим паллада Штутгарт шаҳридаги майдондаги ҳеч бир футболчи ўзини аяб ўтирмаслигини тахмин қилиш қийин эмасди. Бироқ бу каби шижоат футболчилардан бирига қимматга тушишини ҳеч ким билмасди. 

Учрашувнинг 68-дақиқасида венгриялик форвард Барнабаш Варга бошидан зарба қабул қилиб олди ва майдонга қулади. 


Дарҳол Варгани ширмалар билан телекамера ва мухлислардан беркитишга ҳаракат қилишди. Бу ҳолатда Варганинг ҳолати ҳақида тасаввур пайдо бўлиши учун қолган футболчиларнинг реакцияларига эътибор қаратиш етарли, назаримизда. Бир неча дақиқадан сўнг футболчини кислород маскаси ёрдамида майдондан олиб чиқиб кетишди.

Ўйин давом эттирилди, бироқ форвард майдонга қайта олмаслиги деярли барчага маълум эди. Шунинг учун ҳам яна бир неча дақиқа майдондагилар ҳам карахт ҳолатда ҳаракат қилишди.

Венгрия терма жамоаси вакиллари жамоадошининг ҳаракатлари бекор кетмаслиги учун астойдил ҳаракат қилишди. Ўйиннинг охирги сонияларида ўйиндаги ягона голни Кевин Чобот урди. Венгрия терма жамоаси мухлислари томон югурган Чобот голни Варганинг футболкасини кўтарган ҳолатда нишонлади. 

Ушбу гол Европа чемпионатлари тарихидаги энг кеч урилган тўп сифатида тарихга кирди.

Венгрия футбол федерацияси ўйин якунланганидан бир неча соат ўтиб, Варганинг ҳолати бўйича расмий маълумот берди. 
"Барнабаш Варганинг ҳолати мунтазам стабил бўлиб турибди. Ҳужумчи Штутгартдаги шифохоналардан бирида ва ҳавотир олишга ўрин сабаб йўқ. Барчаси ортда қолди, деб умид қиламиз. Унинг ҳолати бўйича яна қўшимча маълумот пайдо бўлса, албатта биз бу ҳақида хабар берамиз".

Жамоа устози бу маълумотни тасдиқлади:
"Унинг ҳолати стабил эканлигини бизга ҳам маълум қилишди. Ҳозир у шифокорлар назоратида бўлиб турибди. Барнабашнинг юз суяклари синган. Катта эҳтимол билан у жарроҳлик столига ётишига тўғри келади. Ҳозир бир нарса аниқ Барнабаш учун "Евро" якунига етди. Аммо нима бўлса ҳам у билан барчаси жойида ва энг муҳими шу".

"Учрашувнинг энг яхши футболчиси" деб топилган Роланд Шаллаи ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа ғалабани Варгага бағишлашини маълум қилди:
"Барнабашни бу ҳолатда кўриш шунчаки даҳшат эди. Ҳозир унинг ҳолати анча яхши, лекин жарроҳлик амалиёти талаб қилинади. Унинг жароҳатидан кейин майдонда у учун ҳам курашдик ва ғалаба қозонишни жуда хоҳладик. Бу муваффақиятни унга бағишлаймиз".

"Твиттер"да Антуан Гризманн ва Франция терма жамоаси бу ҳолатни эътиборсиз қолдирмади ҳамда Варгани қўллаб-қувватлади. 




Қайд этиб ўтамиз, мағлубиятга учраган Шотландия 1 очко билан сўнгги поғонани банд этди. Венгрия эса (3 очко билан) учинчи ўринни эгаллади ва плей‑офф босқичига чиқиш имкониятлари анча юқори.

"Евро-2024"да Барнабаш Варга 3 та ўйинда майдонга тушди - Швейцария билан ўйинда (1:3) битта гол урди. Ўтган мавсум "Ференцварош" сафида марказий ҳужумчи 40 та ўйинда иштирок этди ва "гол+пас" тизимида "29+12" натижа қайд этди.

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика