RU

Последние новости

19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  13 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  4 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  1 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  1 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  3 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  16 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

Евро-2024. Венгрия - Швейцария. Превью Новости

Евро-2024. Венгрия - Швейцария. Превью

Евро-2024 1-туридан ўрин олган Венгрия - Швейцария учрашувига оид маълумотлар билан танишинг.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Сўнгги бор рақиблар йирик турнирда 86 йил аввал учрашган эдилар — венгрлар 1938 йилдаги жаҳон чемпионатида швейцарияликларни 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Шунга қарамай, сўнгги ўйинларда Швейцария устунроқ кўриниб, тўққизта ўйиндан олтитасида ғалаба қозонган. Расмий турнирларда жамоалар 2018 йилги жаҳон чемпионати саралашидан буён тўқнаш келмаган, ўшанда швейцарияликлар уйда ҳам, сафарда ҳам ғалаба қозонган: 5:3 ва 3:2 ҳисобларида.

Венгрия қаторасига учинчи бор Европа чемпионатида иштирок этмоқда. Марко Росси жамоасида Германиядаги асосий фигура 23 ёшли капитан Доминик Собослаи бўлиши керак, дарвозани эса доимгидек "Лейпциг" посбони Петер Гулачи қўриқлайди. Швейцарияликларнинг умиди "Байер"да ажойиб мавсум ўтказган Гранит Жака ва Жердан Шакирига боғлиқ. Плеймейкер йирик турнирларнинг финал босқичларида 2014 йилги жаҳон чемпионатидан кейин тўққизта гол уриб, тўртта ассист берган — бу терма жамоа голли комбинацияларнинг 46%ини ташкил қилади.

Тахминий таркиблар

Венгрия: Гулачи; Ланг, Орбан, Салаи; Болла, Адам Надь, Шефер, Керкез; Шаллаи, Собоcлаи; Варга

Швейцария: Зоммер; Эльведи, Аканджи, Родригес; Видмер, Фройлер, Жака, Ндой; Шакири, Амдуни, Варгас

Охирги натижалар

Венгрия

Охирги натижалар (барча турнирлар, охирги ўйинлар биринчи бўлиб санаб ўтилган, Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият): ҒМҒҒҒД

Швейцария 

Охирги натижалар: ДҒҒДМД

Экспертлар фикри

Венгриялик мухбир Энди Кларк

Венгрлар сўнгги марта Европа чемпионатида 2021 йил португалларга ютқазган, шундан кейин саралаш босқичини мағлубиятсиз ўтказди. Уч йил олдин Венгрия мустаҳкам ҳимояга урғу берар эди, аммо ҳозир жамоа ўзгарди. Ҳимоя ҳануз кучли бўлса-да, венгрлар ҳужумда анча хавфли ўйнашмоқда ва улар Шаллаи, Собослаи ва Варга каби сифатли ижрочиларга таяна олишади. Бугунги кунда жамоа мухлисларининг ўз терма жамоасига нисбатан ишончли анча юқори.

Швейцариялик мухбир Анна-София Фолльмерхаузен

Бундан уч йил муқаддам Швейцария чорак финалга чиқиб, турнирдаги энг юқори натижасига эришган эди ва ҳозирда улар ҳеч бўлмаганда шу натижани такрорлашни ёки ундан ҳам яхши натижага эришишни умид қилмоқда. Кучли старт ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Жамоа сардори Гранит Жака терма жамоанинг бу вазифани ҳал қилиши учун етарли тажриба ва маҳоратга эга эканлигига ишонч билдирмоқда. Шундай бўлса-да, ҳужумчи Брель Эмболо яқинда тўлиқ машғулотларга киришгани учун Якин жамоасида асосий ҳужумчи ким бўлиши кўпчилик учун қизиқарли.

Мураббийлар фикри

Венгрия терма жамоаси бош мураббийи Марко Росси: "Швейцария Мурат Якин билан бирга ажойиб натижаларга эришди. Улар барча позицияларда юқори даражали ўйинчиларга эга, рақиб ўйинчилари топ клублар ва топ лигаларда ўйнашади. Швейцария сўнгги Европа чемпионати ва жаҳон чемпионатларида иштирок этган, шу боис бу рақибдан аниқ эҳтиёт бўлиш керак. Аммо биз қийинчиликлардан қўрқмаймиз. Биз ўзимизга ишонамиз ва ҳар қандай рақибни мағлуб этишга қодирмиз".

Швейцария терма жамоаси бош мураббийи Мурат Якин: "Венгрия терма жамоаси жуда кучли. Олдинда бизни қийин ўйин кутиб турибди. Биз учун ўзимизнинг кучли томонларимиздан фойдаланиш муҳим, рақибга кутилмаган совғалар тайёрлашга умид қиламиз. Венгрлар билан кураш олиб боришга ва ғалабага эришишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун яхши футбол кўрсатишимиз керак, шунингдек, омад ҳам керак бўлади. Биз ўз ўйинимизни намойиш этишимиз керак, қандай жабҳалар борасида ишлаган бўлсак, майдонда шуни кўрсатамиз".

Эслатиб ўтамиз, "A" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Венгрия - Швейцария учрашуви Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика